Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЕВРОПА ЎЗБЕКИСТОН БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА ТАЙЁР ЭКАНЛИГИНИ ФРАНЦИЯ БУТУН ДУНЁГА НАМОЙИШ ҚИЛДИ

11 Окт 2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макронтаклифига биноан ушбу мамлакатга қилган расмий ташрифини бутун Ўзбекистон халқи катта ҳаяжон вақизиқиш билан кузатди.

Франция давлатимиз раҳбари расмий ташриф буюрган Европадаги биринчи мамлакатдир. Бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар дунё эътибор марказида эканлигини ушбу ташриф ҳам кўрсатди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий суҳбатлар, имзоланган битимлар кўлами, кўҳна қитъа оммавий ахборот воситаларида билдирилаётган муносабатлар Европа ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини кўрсатмоқда. Буни Франция бутун дунёга намойиш қилди. 


www.uzbekistonovozi.uz