Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЛАТВИЯ: ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВИДА СОЦИАЛ ДЕМОКРАТЛАР ЕТАКЧИЛИККА ЭРИШДИ

12 Окт 2018

Жорий йилнинг 7 октябрида Латвияда парламент сайлови бўлиб ўтди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси берган дастлабки маълумотга кўра, «Бирдамлик» ёки «Saskana» социал-демократик партияси 19,97 фоиз овоз билан устунликни қўлга киритган.

Сайловчиларнинг 14,08 фоиз овози билан ундан кейинги ўринда «KPV LV» (латиш. "Kam pieder valsts") партияси турибди. Шу билан бирга, мамлакат сиёсий партиялари ичида нисбатан «ёш»и ҳисобланган ва ташкил этилганига, кўп вақт бўлмаган «Янги консерватив партия»си озроқ фоиз овоз фарқи билан учинчи ўринни эгаллади. Мазкур партияни ёқлаб, 113 045 сайловчи овоз берган. Бу умумий сайловчиларнинг 13,58 фоизи демакдир.

Латвия республикаси сайлов қонунчилигига кўра, сайловчиларнинг 5 фоиздан кам овозига эгалик қилган партиялар парламент мандатига эришолмайди.

Маълум бўлишича, бундан буён «Бирдамлик» партияси Сеймда 24, «Янги консерватив партия» 16 мандатни, «KPV LV» эса 15 вакиллик ўрнини қўлга киритиши мумкин.

Айтиш керакки, Сейм Латвиянинг бир палатали парламенти бўлиб, унда 100 нафар депутат фаолият кўрсатади. Улар 4 йил муддатга сайланади.

 

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

www.uzbekistonovozi.uz