Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро воқеалар

24.01.2017

ГЕРМАНИЯДА ЎЗБЕКИСТОН ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИНГ ТАҚДИМОТИ

«Ўзбекенгилсаноат» акционерлик жамияти ва қатор ишлаб чиқариш компаниялари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Франкфуртдаги «Heimtextil-2017» Халқаро енгил саноат кўргазмасида иштирок этди. Ушбу халқаро тадбирда мамлакатимиз енгил саноатининг экспорт ва сармоявий имкониятлари намойиш этилди.
Мазкур кўргазма енгил саноат жабҳасидаги энг йирик халқаро тадбирлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда 42-маротаба ўтказилган ушбу...

КЎПЧИЛИК КУТМАГАН ҒАЛАБА 21.01.2017

КЎПЧИЛИК КУТМАГАН ҒАЛАБА

Денис Истомин дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси Новак Жоковични мағлуб этди...
Шу кунларда Мельбурн (Австралия)да теннис бўйича дунёдаги энг йирик мусобақа — «Катта дубулға» туркумига кирувчи тўртта турнирдан бири Australian Open баҳслари қизғин давом этмоқда.
Унда ҳамюртимиз Денис Истомин мусобақанинг дастлабки босқичида хорватиялик Иван Додигни мағлубиятга учратганди...

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА 48 ТЕРМА ЖАМОА ҚАТНАШАДИ 14.01.2017

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА 48 ТЕРМА ЖАМОА ҚАТНАШАДИ

Хабарингиз бор, футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатлари 2018 йил Россия ва 2022 йил Қатар мамлакатларида бўлиб ўтади. Уларда одатдагидек, дунёнинг беш қитъасидан сараланган ўттиз икки терма жамоа қатнашади.
Куни кеча Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Халқаро футбол уюшмаси (ФИФА)нинг йиғилиши ўтказилди. Тадбир доирасида ФИФАнинг маслаҳат кенгаши бир овоздан 2026 йилдаги мундиал иштирокчилари 48 тага кўпайтирилишига рози бўлди. Унга кўра...

ТЕННИСЧИМИЗ ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ 14.01.2017

ТЕННИСЧИМИЗ ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Ҳиндистонда теннис бўйича қизлар ўртасида давом этаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Ясмина Каримжонова муваффақиятли қатнашмоқда.
Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида мезбон Махак Жаин билан «дуэт»ни ташкил қилган Ясмина дастлабки икки учрашувда Сатвика Сама/Шивани Сваруп Инглени (Ҳиндистон), Мускан Гупта (Ҳиндистон)/Приска Маделин Нугрохо (Индонезия) жуфтликларини бир хил ҳисобда енгишди — 6/2, 6/1.
Ясмина Каримжонова/Махак Жаик финал йўлланмаси учун кечган учрашувда...

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҲТ ДОИРАСИДАГИ ТАШАББУСЛАРИ ВАШИНГТОНДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ 05.01.2017

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҲТ ДОИРАСИДАГИ ТАШАББУСЛАРИ ВАШИНГТОНДА МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Мамлакатимизнинг Вашингтондаги элчихонасида Америка Қўшма Штатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти ўртасидаги биринчи маслаҳатлашув мулоқоти ҳамда Ўзбекистоннинг ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Учрашувда ИҲТ билан маслаҳатлашувга жалб этилган Америка маъмурияти, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг катта даражадаги вакиллари ҳамда АҚШда аккредитациядан ўтган ИҲТга аъзо давлатлар...

САЙЁҲ КУНДАЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН МЎЪЖИЗАЛАРИ 14.12.2016

САЙЁҲ КУНДАЛИГИ: ЎЗБЕКИСТОН МЎЪЖИЗАЛАРИ

Покистоннинг pakteahouse.net сайтида Амир Аббос Турининг Ўзбекистон ҳақидаги мақоласи эълон қилинган. Биз уни бироз қисқартирилган ҳолда газетхонларимиз эътиборига ҳавола қиляпмиз.
«Мен Ўзбекистонда беш кун бўлдим. У ерда ўзимни эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис қилдим. Ўзбек халқига оид бунчалик бой ва юксак маданиятни кўрганимдан сўнг бу ҳақда ёзишга қарор қилдим. Тўғрисини тан олганим яхши, кўнглимдан ўтган кечинмаларнинг барчасини сўз билан таърифлаб беролмасам керак...

ЎЗБЕКИСТОН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ДУНЁ ХАРИДОР 13.12.2016

ЎЗБЕКИСТОН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИГА ДУНЁ ХАРИДОР

Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида «World Food Expo Korea — 2016» озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз компания ва корхоналари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан иштирок этди.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида амалга оширилган ишлар самарасида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти...

«ДУНЁНИНГ ҲЕЧ ҚАЙСИ ДАВЛАТИДА БУНДАЙ ТАЖРИБАНИ КЎРМАГАНМАН» 12.12.2016

«ДУНЁНИНГ ҲЕЧ ҚАЙСИ ДАВЛАТИДА БУНДАЙ ТАЖРИБАНИ КЎРМАГАНМАН»

— Аввало, барчангизни муваффақиятли ўтган сайлов ва унинг натижалари билан табриклайман, — деди суҳбатдошимиз. — Дўст Ўзбекистон халқига ҳурматим чексиз. Шуни ишонч билан айта оламанки, бутун дунё ўзбекистонликларнинг бирдамлиги, жасорати ва қудратига яна бир карра тан бермоқда. Чунки ўзининг Биринчи Президентидан айрилган халқ 90 кун ичида сайлов ўтказиши керак эди ва юртингиз аҳли бу вазифани уюшқоқлик ҳамда фаоллик билан юқори савияда амалга ошира олди...

12.12.2016

«ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ДЕМОКРАТИК РУҲДА ЎТДИ»

— Сайлов кунигача Сурхондарё вилоятида бўлдим. 9-Сурхондарё сайлов округи ва жойлардаги участка сайлов комиссиялари фаолияти билан яқиндан танишдик. Шароитларни ўргандик. Сиёсий тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрилганига гувоҳ бўлдик. Одамлар кўтаринки кайфиятда, ёшлар чеҳрасида қувонч. Нафақат туман ва шаҳар марказлари, балки чекка ҳудудлардаги участкалар ҳам замонавий техникалар билан таъминланган. Оналар ва болалар, тиббиёт хоналари...

«БУХОРО МЕНИ МАФТУН ЭТДИ» 11.12.2016

«БУХОРО МЕНИ МАФТУН ЭТДИ»

— Ўзбекистонликлар бизни юксак ҳурмат билан кутиб олди. 2 декабрь куни эса қадимий ва кўҳна Бухорога йўл олдик, — деди у самимийлик билан. — Мен бундан 38 йил аввал Бухорода бўлган эдим. Лекин замонавий Бухорони менинг хотираларимдагиси билан асло таққослаб бўлмайди. Чунки у пайтда Бухоро қаровсиз ҳолатда эди.
Сайлов участкаларида бўлдик, оддий одамлар даврасида ажойиб суҳбатлар, учрашувлар ўтказдик. Меҳнаткаш ва фидойи...