Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро воқеалар

ҲИНДИСТОНДА "ДЕВОНИ БОБУР" РИСОЛАСИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ 18.12.2014

ҲИНДИСТОНДА "ДЕВОНИ БОБУР" РИСОЛАСИНИНГ ТАҚДИМОТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳиндистоннинг Агра шаҳридаги “Боғи Гулафшон” истироҳат мажмуасида жойлашган “Ором” боғида атоқли шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Девони Бобур” рисоласининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳиндистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Рампур Раза кутубхонаси ва Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамкорлигида чоп этилган мазкур рисоланинг тақдимоти Бхимрао Амбедкара номидаги Агра давлат университети кўмагида ўтказилди.

"XXI АСР ИПАК ЙЎЛИ" : ХИТОЙ ПОЕЗДИ ЭНГ УЗУН МАСОФАНИ БОСИБ ЎТДИ 17.12.2014

"XXI АСР ИПАК ЙЎЛИ" : ХИТОЙ ПОЕЗДИ ЭНГ УЗУН МАСОФАНИ БОСИБ ЎТДИ

Хитойдан 8 мамлакат ҳудуди орқали Испанияга етиб келган юк поезди энг узун йўналиш номини олиб, тарихда қоладиган бўлди. Поезд 21 кунда 13 минг 52 км масофани босиб ўтди.
Поезд Хитой, Қозоғистон, Россия, Белоруссия, Польша, Германия, Франция ва Испания давлатлари ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланди. У Хитойда ишлаб чиқарилган ўйинчоқ, канцелярия моллари ва бошқа товарлар билан тўлдирилган 30 та контейнердан иборат бўлди. Яқин орада поезд ортга қайтади ва Испаниядан Хитойга ўсимлик ёғи, вино ва дудланган гўшт маҳсулотларини олиб келади. Мадрид мэри Ана Ботелья Серрано мазкур поезднинг юришини “XXI аср Ипак йўли” деб атади.

МЕКСИКА: САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ 04.12.2014

МЕКСИКА: САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИ

Бугунги кунда жамиятнинг демократлашуви, иқтисодиётнинг тараққий этиши, аҳоли турмуш даражасининг юксалиши кўп жиҳатдан сиёсий партиялар фаолияти билан боғлиқдир. Қайси давлатда сиёсий кучлар фаол бўлса, ўша юрт фуқароларининг сиёсий-ҳуқуқий дунёқараши юқори бўлади, демократик тамойиллар мустаҳкам қарор топади.

ЛЮКСЕМБУРГ: САЙЛОВДА ҲАММА ОВОЗ БЕРАДИ 01.12.2014

ЛЮКСЕМБУРГ: САЙЛОВДА ҲАММА ОВОЗ БЕРАДИ

Люксембург ҳудуди ва аҳоли сони жиҳатидан Европадаги энг кичик суверен давлат ҳисобланади. Бу мамлакатда демократия ривожланиши йўлида катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Люксембургда демократия юксалишида парламентнинг тутаётган ўрнини алоҳида эътироф этиш лозим.

Саҳифалар: Аввалгиси 1 ... 30 31 32 33 34