Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро воқеалар

МАҚОМ САНЪАТИ — УМУМИЙ БОЙЛИГИМИЗ 11.09.2018

МАҚОМ САНЪАТИ — УМУМИЙ БОЙЛИГИМИЗ

— Аввало, катта мусиқий анжуманнинг очилиши юксак даражада ташкил этилгани билан табрикламоқчиман. Ўзбекистон бу каби халқаро мусиқий анжуманлар ўтказиш бўйича яхши тажрибага эга мамлакат. Бу байрамнинг Амир Темур туғилган юртда ўтказилиши ҳам тарихий, ҳам меъморий, ҳам мусиқий меросни жипслаштиришда ғоят катта ўрин тутади. Шу жиҳатдан мақом анжуманини ҳар томонлама қизиқарли ва халқлар ўртасида маданий мулоқотни кенгайтиришда жуда фойдали, деб ҳисоблайман...

11.09.2018

БЕЛАРУСЬ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 2018 йил 12-14 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашув ва музокараларда икки томонлама ҳамкорликка доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш, сиёсий мулоқотни, савдо-иқтисодий, инвестиция, фан ва таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш...

МАҚОМ ОҲАНГЛАРИ, РУҲИ ВА ФАЛСАФАСИ ҚАЛБЛАРДАН ЖОЙ ОЛДИ 11.09.2018

МАҚОМ ОҲАНГЛАРИ, РУҲИ ВА ФАЛСАФАСИ ҚАЛБЛАРДАН ЖОЙ ОЛДИ

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани якунланди.
Қарийб бир ҳафта давомида Шаҳрисабз жаҳоннинг турли давлатларидан келган энг сара мақом ижрочилари баҳсига мезбонлик қилди. Бир ҳафта давомида мовий гумбазлар остида оромбахш наволар янгради. Улардаги жозиба, оҳанг, илоҳий куч-қудрат мусиқага ошуфта қалбларни забт этди. Дунёнинг машҳур хонанда ва созандалари, маданият ва санъат арбоблари, мусиқашунос олимлар нигоҳи Шаҳрисабзда бўлди...

«ЧИН ДЕВОРИДАН БОЛҚОНЛАРГА ҚАДАР УЗАНГАН ТУРК ДУНЁСИ» 11.09.2018

«ЧИН ДЕВОРИДАН БОЛҚОНЛАРГА ҚАДАР УЗАНГАН ТУРК ДУНЁСИ»

Туркиянинг «Ҳурриет», «Миллиет» газеталари, Россиянинг «Спутник», Озарбайжоннинг «Day.az» нашрларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги саммитида сўзлаган нутқига бағишланган бир қатор таҳлилий мақолалар эълон қилинди...

06.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН — МИСР ҲАМКОРЛИГИДА ЯНГИ БОСҚИЧ БОШЛАНМОҚДА

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси 4-5 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 сентябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди...

05.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН – ИСЛОМ ТАМАДДУНИ МАРКАЗИ

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 3 сентябрь куни мисрлик таниқли олимлар Аҳмад Тарабик, Аҳмад Ражаб Муҳаммад Али Ризқ ва Магда Махлуф муаллифлигидаги юртимиз тарихи ва бой маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар тақдимоти ўтказилди.
Унда мисрлик олимлар, шунингдек, ЎзФА илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, академиклар, тадқиқотчилар қатнашди...

04.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ҲАМКОРЛИК КЕНГАШИ САММИТИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Республикаси Бош вазири Виктор Орбан анжуманда фахрий меҳмон сифатида қатнашди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши 2009 йилда ташкил этилган. Ташкилот котибияти Истанбул шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон мазкур кенгаш анжуманида биринчи марта иштирок этди...

04.09.2018

МИСР ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 4-5 сентябрь кунлари Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашувларда Ўзбекистон — Миср ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган...

04.09.2018

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик, давлатимиз раҳбарига муваффақиятлар тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

АНЖУМАН ЎЗБЕК МАҚОМ САНЪАТИНИ ЖАҲОНГА ТАРАННУМ ЭТАДИ 04.09.2018

АНЖУМАН ЎЗБЕК МАҚОМ САНЪАТИНИ ЖАҲОНГА ТАРАННУМ ЭТАДИ

Яшил шаҳар дея эътироф этилувчи гўзал ва мафтункор Шаҳрисабзда 6-10 сентябрь кунлари ўтадиган Халқаро мақом санъати анжуманига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни вақтда ушбу нуфузли санъат анжуманига тайёргарлик якуний босқичга кирган.
ЎзА мухбири мазкур санъат байрами олдидан Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо САФАРОВ билан суҳбатлашди...