Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро воқеалар

01.09.2018

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.

30.08.2018

САМИМИЙ ҚУТЛОВЛАР

Мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент, азиз қардошим!..

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ҚАҲРАМОНЛАРИ: ҒАЛАБАЛАРИМИЗНИ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАЙМИЗ! 26.08.2018

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ҚАҲРАМОНЛАРИ: ҒАЛАБАЛАРИМИЗНИ МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА БАҒИШЛАЙМИЗ!

Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг спортчиларимиз 4 олтин, 10 кумуш, 7 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 10-ўринда бормоқда.
Кеча академик эшкак эшиш мусобақасида 8 кишилик қайиғимиз маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Алишер Яров, Достонжон Баҳриев, Ислом Мамбетназаров, Достонжон Хурсанов, Шоҳжаҳон Нажмиев, Отамурод Раҳимов, Шеҳроз Ҳакимов, Зафар Усмонов ва Анатолий Красновдан иборат экипаж фақат Индонезия терма жамоаси спортчиларига бир неча сония вақтни бой берди...

25.08.2018

ОРОЛ МУАММОСИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ БЎЙИЧА МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 24 август куни Туркманбоши шаҳрида бўлиб, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.
Президентимиз дастлаб «Аваза» сайёҳлик зонасида Туркманистон Президенти билан учрашди.
Бугунги кунда Ўзбекистон — Туркманистон муносабатлари юксак суръат билан ривожланмоқда. Бунда, аввало, икки давлат...

25.08.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТУРКМАНИСТОННИНГ ТУРКМАНБОШИ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТГАН ОРОЛНИ ҚУТҚАРИШ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ ТАЪСИСЧИ ДАВЛАТЛАР РАҲБАРЛАРИ МАЖЛИСИДАГИ НУТҚИ

Муҳтарам Гурбангули Маликгулиевич!
Ҳурматли давлат раҳбарлари!
Ҳурматли анжуман иштирокчилари!
Авваламбор, ҳурматли Гурбангули Маликгулиевичга меҳмондўстлик ва бугунги саммит Туркманистон гавҳари бўлган гўзал «Аваза» сайёҳлик зонасида юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсиз...

ЯШИЛ ШАҲАРНИНГ ЯШИЛ НАВОЛАРИ 21.08.2018

ЯШИЛ ШАҲАРНИНГ ЯШИЛ НАВОЛАРИ

«Олам тўлиб борар яшил навога» – таниқли шоирларимиздан бирининг қалбида тошган туйғулар. Қадимдан гоҳ Кеш, гоҳ Сабзазор, гоҳ Шаҳрисабз аталиб келаётган Абадий шаҳарга бевосита тааллуқли гуё бу сўзлар. Шу йилнинг 6-10 сентябрь кунлари ўтадиган мақом санъати биринчи халқаро анжуманида яшил наволар оламга таралади. Мана, уч йилдирки, қадим шаҳарни қайтадан қуриш, нодир обидаларни таъмирлаш жадал давом этмоқда. Бугун дарахт ва турфа гулларга бурканаётган, янги-янги бинолар...

21.08.2018

НИГОРАДАН БРОНЗА, НИЁЗДАН ЭСА КУМУШ

Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларида баҳслар қизғин давом этмоқда.
Хотин-қизлар ўртасидаги таэквондо (WTF) бўйича ўтган беллашувларда вазни 67 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Нигора Турсунқулова ярим финалда Жанубий Корея вакиласи Жанди Кимга қарши даянга кўтарилди. Афсуски, ушбу баҳсда ёш спортчимизга омад етишмади. Шу тариқа, Нигора Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди...

16.08.2018

ХАЛҚАРО МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ УНДА МУТЛАҚ ҒОЛИБГА 15 МИНГ АҚШ ДОЛЛАРИ БЕРИЛАДИ

«Гран-При» — 15 минг АҚШ доллари.
1-ўрин — яккахон ижрочи учун (хонанда ёки созанда) — 10 минг АҚШ доллари, ансамбль жамоаси учун — 10 минг АҚШ доллари.
Бу йўналишларда 2-ўрин совриндорларига 7 минг, 3-ўринни қўлга киритганларга эса 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
Анжуман доирасида фаол ижрочиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида таъсис этилган «Энг яхши мақом хонандаси»...

16.08.2018

«ДУНЁДА ДИЙДОРДАН АЗИЗРОҚ НЕЪМАТ ЙЎҚ ЭКАН», – дейди Республика тожик миллий маданий маркази раиси ўринбосари, «Овози тожик» газетаси бош муҳаррири ўринбосари Тожибой ИКРОМОВ

— Буни биз бир гуруҳ журналистлар яқинда Тожикистонга борганимизда юрак-юракдан ҳис қилдик. Мен ўзим Тожикистон давлат университетида ўқиганман, у ерда дўсту қадрдонларим кўп. Лекин узоқ йиллардан буён борди-келди йўқлиги туфайли улар билан кўришолмагандим. Бизни кўриб, шундай хурсанд бўлишди, жуда соғинишган экан. Ҳаммалари икки давлат ўртасидаги чегаралар очилганидан, тўсиқлар олиб ташланганидан мамнунликларини изҳор қилишди...

16.08.2018

ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ДАВЛАТ ТАШРИФИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон 2018 йил 17-18 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Давлат раҳбарлари мунтазамлик касб этган олий даражадаги Ўзбекистон – Тожикистон мулоқотининг давоми сифатида Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросининг боришини...