Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНОНС

07.12.2016

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг жамият ва давлат қурилишидаги иштирокини кучайтириш, ёш сиёсатчиларни шакллантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда «Ёш сиёсатчи» кўрик танлови ўтказиб келинади.

«Ёш сиёсатчи 2016» кўрик-танловининг якуний, республика босқичи жорий йилнинг 15, 16 ва 17 декабрь кунлари бўлиб ўтади. 

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши маъсул ходимлари, Ўзбекистон ХДП Қорақолпиғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгаши «Истиқбол» ёшлар қаноти етакчилари ва кўрик-танлов иштирокчилари, олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар коллежи ва академик лицей ўқувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этадилар. 

Тадбир 15 декабрь куни соат 14:00да Темурийлар тарихи давлат музейида, 16 декабрь куни соат 9:30да Алишер Навоий Миллий кутубхонасининг мажлислар залида, 17 декабрь куни соат 10:00да Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг концерт залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 239-12-14, 239-12-09.