Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНОНС

18.01.2017

2017 йил 21 январь куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак» номли маърузасидан келиб чиқиб, партия ташкилотлари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган кенгайтирилган мажлиси ўтказилади

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгаши раислари, Марказий Кенгаш масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Тадбир, соат 10:00 да «Хalqаrо Hamkorlik Markazi» акциядорлик компаниясига қарашли Халқаро савдо марказининг 102-мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон: (0-371) 239-12-09.