Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНОНС

08.02.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» номли маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши томонидан «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, давлат идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир 2017 йил 10 февраль куни соат 14:00 да Қуйичирчиқ туманидаги Мингчинор хизмат кўрсатиш ва сервиз касб-ҳунар коллежи мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефон: (0-371) 239-12-09.