Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

АНОНС

08.02.2017

2017 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, эзгу ғоялар ва яратувчанлик руҳияти билан бир мақсад атрофида жамлаш, қалбларида юрт тақдирига даҳлдорлик ҳиссини кучайтириш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, ёшларнинг онги ва ҳаётига даҳл қилиши мумкин бўлган зарарли ахборотларга нисбатан мафкуравий иммунитетни кучайтириш мақсадида «Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш – мақсадимиз!» мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, «Ёш сиёсатчилар клуби» аъзолари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир соат 1200да Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи мажлислар залида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун телефонлар: (0-371) 239-12-14, 239-12-09.