Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Бўлажак тадбирлар анонси

09.06.2016

АНОНС

2016 йил 14 июнь куни Тошкент ирригация ва мелиорация институтида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан Олий таълим вазирлиги ва унинг тасарруфидаги олий ўқув юртлари ҳамкорлигида  “Маънавий-маърифий, сиёсий етуклик – жамият тараққиётининг гарови”  мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Тадбирда Адлия вазирлигидан вакиллар, Олий таълим вазирлиги масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, олимлар, ёш тадқиқотчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир Тошкент ирригация ва мелиорация институти  мажлислар залида соат 10:00 да бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри Қори Ниёзий кўчаси 39 уй (мўлжал: Ҳамид Олимжон метроси).

08.06.2016

АНОНС

2016 йил июнь ойи давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Истиқбол» ёшлар қаноти томонидан «Ёш сиёсатчи - 2016» республика кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри босқичлари бўлиб ўтади.

Тадбирларда маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмалари вакиллари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этади.

 

«Ёш сиёсатчи - 2016» кўрик-танловининг минтақавий босқичларда ўтказилиш тартиби:


Минтақавий кенгаш

Кўрик-танлов ўтказиладиган манзил

Бошланиш вақти

Масъул

1

Тошкент вилояти

Чиноз туманидаги 14 -сонли мусиқа ва санъат мактабида

8.06.2016 соат 14.00

Х.Чўтбоев

(90) 907-76-70

2

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилоят Ёшлар Марказида

9.06.2016 соат 10.00

А.Сайниязов

(91) 462-01-40

3

Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Давлат Концерваторияси концерт залида

13.06.2016 соат 10:00

 

Н. Ғофурова

 

(90) 919- 73-19

4

Фарғона вилояти

«Фарғонаазот» АЖ га қарашли «Кимёгар» маданият саройида

23.06.2016 соат 13.00

А. Ҳакимов

(90) 560-35-31

5

Самарқанд вилояти

Самарқанд Давлат чет тиллари институти бош биноси мажлислар залида

8.06.2016 соат 10.00

О.Абдураимова

(90) 503-33-82

6

Сурхондарё вилояти

Вилоят Ёшлар марказида

10.06.2016 соат 10.00

К. Абдуллаев

(94) 202-05-50

7

Навоий вилояти

Навоий давлат педагогика институти қошидаги 2 сон Академик лицей фаоллар зали

15.06.2016 соат 10.00

Б. Ниязов

(93) 433-80-46

8

Хоразм вилояти

Урганч шаҳар 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби

15.06.2016 соат 10.00

А. Жуманиёзов

(91)428-22-26

9

Наманган вилояти

Наманган вилоят Ёшлар марказида

22.06.2016 соат

(97) 230-03-01

10

Андижон вилояти

З.М.Бобур номидаги Вилоят мусиқали драма театри

24.06.2016 соат 10.00

Н. Мирзаева

(93) 413-32-33

 

06.06.2016

АНОНС

2016 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан Бекобод туманида «Ижтимоий ҳимоядан - ижтимоий фаоллик сари» лойиҳаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбирда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

Тадбир, Тошкент вилояти Бекобод тумани, Зафар ҚФЙ да 2016 йил 7 июнь куни соат 14.00 да бошланади.

Мўлжал: Бекобод туман ҳокимияти биноси.

01.06.2016

АНОНС

2016 йил 3 июнь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки ҳамкорлигида «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш жойлари ташкил этиш, аҳолининг кенг қатлами учун, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва хотин-қизларнинг банк хизматларидан фойдаланишларини янада кенгайтириш» мавзусида семинар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши вакиллари, Хотин-қизлар қўмитаси ва «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки масъул ходимлари, тумандаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

26.05.2016

АНОНС

2016 йилнинг 27 май куни Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан партиямиз электорати бўлган кам таъминланган оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги миллий боғда «Ҳар бир болага меҳр-эътибор» шиори остида байрам тадбири ташкил этилади.

Тадбир Алишер Навоий номидаги миллий боғда 2016 йил 27 май куни соат 11:00 да бошланади.

18.05.2016

АНОНС

2016 йил 19 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон ХДП «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси кенгаши билан ҳамкорликда «Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш – мақсадимиз» лойиҳаси доирасида «Мен мамлакатимда тинчликни таъминлайман» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллар ходимлари, «Ёш сиёсатчилар клуби» аъзолари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади. 

18.05.2016

АНОНС

2016 йил 18 май куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Гулистон» МФЙ мажлислар залида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Ижтимоий ҳимоядан – ижтимоий фаоллик сари» лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтади.

28.04.2016

АНОНС

2016 йил 29 апрел куни 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира боқийдир, қадр муқаддас!” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан давра суҳбати бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, ёзувчилар, олимлар, “Ёш сиёсатчилар клуби” аъзолари ва ОАВ вакиллари иштирок этади.

19.04.2016

АНОНС

2016 йил 22 апрель куни соат 10.00 да Сергели туманидаги 13-оилавий поликлиникада Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Аёллар соғлиги-жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида тиббий акция бўлиб ўтади.

“Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Аёллар соғлиги-жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирда шаҳар соғлиқни сақлаш тизимининг малакали мутахассислари ва ҳамкор ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилади ҳамда тарғибот ишлар олиб борилади.

19.04.2016

АНОНС

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Яшнобод Қурилиш касб-ҳунар коллежида 21 апрель куни соат 12:00 да “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш” мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтади.

 “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий маданиятга нисбатан мафкуравий иммунитетини кучайтиришга бағишланган тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, партиянинг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари,  таниқли актёрлар  ва ОАВ вакиллари қатнашади.