Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Бўлажак тадбирлар анонси

19.04.2016

АНОНС

2016 йил 20 апрель куни соат 15:00 да Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Тошкент Ирригация ва мелиорация институти фаоллар залида “Ёш сиёсатчилар клубида интеллектуал ўйинларни ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтади.
“Ёш сиёсатчилар клуби” координаторларининг интеллектуал ўйинларни ташкил этишдаги маҳоратини, билим ва малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, “Ёш сиёсатчилар клуби” аъзолари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ  вакиллари иштирок этади.

16.04.2016

АНОНС

2016 йил  19 апрель куни Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё  вилоят кенгашининг “2016 йил – Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон Халқ демократик партияси иштирокини янада кучайтириш” мавзусига бағишланган навбатдаги пленуми бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

16.04.2016

АНОНС

2016 йил 18 апрель куни Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан коллеж битирувчиларининг кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида, “Коллеждан-корхонага” лойиҳаси доирасида амалий семинар бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши масъуллари, Олмазор туман ҳокимлиги, молия муассасалари мутахассислари ва ОАВ вакиллари қатнашади.

Амалий семинар давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли мутахассислардан жавоблар олишлари мумкин.

12.04.2016

АНОНС

2016 йил  13 апрель куни соат 10.00 да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтади.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг давлат дастуридаги ижросини таъминлашдаги иштирокини янада кучайтириш, келгуси вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

 

2016 йил 13 апрель куни соат 15.00 да Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида “Ёшлар билимини оширишда интеллектуал ўйинларнинг ўрни” мавзусида маҳорат дарслари бўлиб ўтади.

“Ёш сиёсатчилар клуби” координаторларининг интеллектуал ўйинларни ташкил этишдаги маҳоратини, билим ва малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, “Ёш сиёсатчилар клуби” аъзолари, талаба ёшлар ҳамда ОАВ  вакиллари иштирок этади.

 

2016 йил  14 апрель куни соат 10.00 да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтади.

 “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг давлат дастуридаги ижросини таъминлашда депутатлик бирлашмалари иштирокини янада кучайтириш, келгуси вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

 

2016 йил  15 апрель куни соат 10.00 да Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хоразм вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтади.

 “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг давлат дастуридаги ижросини таъминлашда минтақавий партия ташкилотларининг ўрнини янада кучайтириш учун олдинда турган вазифаларни балгилаб олиш, мақсадида ташкил тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

 

2016 йил  15 апрель куни соат 11.00 да Жиззах вилояти Фориш туманидаги “Эгизбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан“Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш диққат марказимизда” мавзусидаги давра суҳбати ва тиббий акция бўлиб ўтади.

 “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Аёллар соғлиги-жамият бойлиги” лойиҳаси доирасида  Республика ва вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг малакали мутахассислари ва ҳамкор ташкилотлар ва вакилларини жалб қилган ҳолда аҳолининг тиббий маданиятни ва билими ошириш юзасидан тарғибот ишларини олиб борилади ва аёллар, болалар тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари, Республика ва вилоят соғлиқни сақлаш тизимининг малакали мутахассислари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун” Халқаро хайрия жамғармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

12.04.2016

АНОНС

 Эртага Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгашининг “2016 йил – Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросида Ўзбекистон Халқ демократик партияси иштирокини янада кучайтириш” мавзусига бағишланган навбатдаги пленуми бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

12.04.2016

АНОНС

 Ўзбекистон Халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг “2016 йил – Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросида депутатлик бирлашмалари иштирокини янада кучайтириш”мавзусига бағишланган навбатдаги пленуми бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ва Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, ҳудудий партия ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

29.03.2016

2016 йилнинг 29-30 март кунлари Ўзбекистон ХДП томонидан ўтказиладиган тадбирлар

АНОНСИ

– 2016 йилнинг 29 март куни соат 10.00да  Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси биланОққўрғон туманидаги Дўстлик ҚФЙ қишлоқ врачлик пунктида “Аёллар соғлиги-жамият бойлиги”лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

 “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга мақсадида ташкил этилган тадбирда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари томонидан қишлоқдаги хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар берилди.

 

 2016 йил 29 март куни соат 14.00 да Тошкент ирригация ва мелиорация институтида “Ёш сиёсатчи”кўрик танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

Ёшларнинг жамият ҳаётидаги сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимини ошириш, уларда қатъий фуқаролик пазициясини шакллантириш мақсадида ташкил этилган тадбирда ғолиб чиққан жамоа танловнинг навбатдаги босқичида иштирок этиш имконига эга бўлди.

 

– 2016 йил  30 март куни соат 11:00 да Ўзбекистон ХДП Бектемир туман кенгаши биносида “Ижтимоий ҳимоядан-ижтимоий фаоллик сари” деб номланган давра суҳбати ўтади. 

01.03.2016

МАРТ ОЙИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

2016 йил 24 март куни
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ташаббуси билан “Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга ҳар биримиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари ва талаба ёшлар қатнашади.

2016 йил 23 март куни
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан Жиззах вилоятида “Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурини амалга оширишда маҳаллий кенгаш депутатларининг ролини кучайтиришга доир долзарб вазифалар” мавзусидаги семинар-тренинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши  масъул ходимлари, Ўзбекистон ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари қатнашади.

2016 йил 10 март куни
Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 15 март – Халқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш-аҳоли турмуш даржасини оширишнинг муҳим омилидир” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши масъуллари, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят кенгаши депутатлари ҳамда маҳаллалар раислари қатнашади.

2016 йил 10 март куни
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан “Юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлашга ҳар биримиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилади. Унда Ўзбекистон Халқ Демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси Акмалжон Умаралиев иштирок этиши режалаштирилган.

2016 йил  3-4 март кунлари
Тошкентда “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтади.
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хотин-қизларда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш мақсадида ўтказиладиган кўрик танловда, Ўзбекистон ХДП Устави, Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш кўзда тутилган.

01.02.2015

Февраль ойида ўтказиладиган тадбирлар анонси:

1-9 февраль 2015 йил
Вилоят, туман, шаҳар бошланғич партия ташкилотлари томонидан сиёсий ва фуқаролик маърифати ўқуви тизимида тарғиботчиларнинг профессионал даражасини янада ошириш мақсадида турли семинарлар ўтказилади. Унда партия дастурий мақсадларини кенг жамоатчилик орасида тарғиб этиш ҳамда бу борада замонавий сиёсий технологиялардан самарали фойдаланишда Ўзбекистон ХДП депутатлик бирлашмалари ва ташкилотлари  иштирокини янада фаоллаштириш масалаларини кўрилади.

9 февраль 2015 йил
Тошкенда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг IX қурутойи бўлиб ўтади. Унда 400 мингга яқин Ўзбекистон ХДП аъзоларини бирлашган 10 минг бошланғич ва 194 туман, шаҳар партия ташкилотлари вакиллари номидан делегатлар қатнашиши кутилмоқда. Қурултой партиянинг сайлов кампаниясида иштироки ва ЎзХДПдан кўрсатилган номзодни тасдиқлаш масалаларига бағишланади.

10-15 февраль 2015 йил
Ҳудудий партиянинг ташкилотлари томонидан “Маҳалла – аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш маркази” лойиҳаси доирасида “2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган давра суҳбатлари ўтказилади.

2015 йил феврал ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида
Партиянинг “Фаол аёллар” қаноти томонидан ҳудудларда “Аёллар бандлиги – обод турмуш гарови” мавзусида амалий семинарлар ташкил этилади.

15 февралдан ой охирига қадар
Ўзбекистон ХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан “Ёш сиёсатчи – 2015” кўрик-танловининг биринчи босқичи бўлиб ўтади.

2015 йилнинг учинчи ўн кунлигида
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзоднинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтади.

01.01.2015

Январь ойида ўтказиладиган тадбирлар шарҳи:

● Январь ойининг биринчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ХДП томонидан Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир” маърузасига бағишланган семинар ўтказилади.

● 2015 йил 6 январь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига янгидан сайланган депутатлар иштирокида  Ўзбекистон ХДП фракциясининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтади.

● Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида “Ўзбекистон ХДП устувор йўналишлари ва электорати манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат дастурига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилади.

● Партиянинг “Истиқбол” ва “Фаол аёллар” қанотлари 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган.

● Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида Тошкент шаҳрида “Маҳалла – аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш маркази” лойиҳаси доирасида «2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили»га бағишлаб давра суҳбати ўтказилади.

● Январь ойининг учинчи ўн кунлигида аёлларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида партиянинг “Фаол аёллар” қаноти томонидан минтақавий ҳудудларда “Кексаларни эъзозлашда аёлларнинг роли ва ўрни” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилади.

● Партиянинг “Истиқбол” ёшлар қаноти томонидан жойларда “Кексаларни эъзозлаш ва ҳурмат қилиш масалаларида ёшлар тарбияси” мавзусида семинарлар бўлиб ўтади.

● Тошкент шаҳрида ЎзХДП “Истиқбол” ёшлар қаноти фаоллари иштирокида бу йилги биринчи Ёш сиёсатчилар клуби йиғилиши бўлиб ўтади.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши Матбуот хизмати