Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Бўлажак тадбирлар анонси

01.12.2014

ЎзХДП томонидан 1-19 декабрь кунлари оралиғида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар анонси

ЎзХДП барча минтақавий кенгашлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллигига бағишлаб бир қатор тадбирлар ўтказилади.

Жорий ойда ЎзХДП Марказий Кенгашининг "Фаол аёллар" ва "Истиқбол" ёшлар қаноти ташаббуси билан бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Тадбир ҳамда давра суҳбатлари "Бўлажак депутат", "Менинг биринчи сайловим", "Долзарб масалаларнинг ҳал этилишида менинг иштироким", "Менинг овозим аҳамиятга эга", "Менкузатувчиман", "Сайловларда фаол иштирок этиш - менинг фуқаролик бурчим" каби лойиҳалар доирасида ўтказилади.

Мазкур тадбирлар асосан, Тошкент шаҳрининг коллеж ҳамда лицейларида ўтказилади. Унда партиянинг масъул ходимлари, "Фаол аёллар" ва "Истиқбол" ёшлар қаноти фаоллари, тарғиботчилар, ўқувчилар ва ОАВ иштирок этади.

Тадбирлар кенг омма ва ёшларга мамлакатимизда амалда бўлган сайлов қонунчилиги, шунингдек, кузатувчи ҳамда сайловчиларнинг сайлов борасидаги ҳуқуқ ва ваколатларини тушунтириш, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан биттадан кузатувчи, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, бошқа давлатлар халқаро ташкилотлар ва ҳаракатларидан кузатувчилар қатнашиши билан боғлик маълумотлар етказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

ЎзХДП минтақавий кенгашлари ташаббуси билан туман кенгашларида "Партиявий тизимни ривожлантириш ва сайлов ташвиқоти давомида сиёсий реклама ҳамда РR технологияларидан унумли фойдаланиш", "Сайлов қонунчилиги ва сайловларда сиёсий партиялар иштирокининг ҳуқуқий асослари", "ЎзХДП номзодларининг бахс-мунозаралардаги кўникмасини шакллантириш" каби мавзуларда уқув-машғулотлари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Тадбирларда ЎзХДП туман кенгашлари масъул ходимлари, БПТ раҳбарлари, депутатлар, тарғиботчи гуруҳлари, фаоллар ва ёшлар иштирок

Мазкур тадбирлар депутатлик гуруҳларининг партия дастурий мақсадларини тарғиб қилиш, сайлов кампанияси муносабати билан партия фаолиятининг бошқа йўналишларини янада такомиллаштиришдаги иштирокини жадаллаштириш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Бўлажак тадбирлар анонси

2014 йил 1 ноябрда

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Пленуми. Йиғилиш диққат марказида Халқ демократик партиясидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига депутатликка номзодлар кўрсатиш масаласи белгиланган.

2014 йил 3 ноябрда

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон ХДП Касби тумани Кенгаши ташаббуси билан “Менинг илк сайловим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилади. Унда вилоят ва туман партия кенгашлари аппарати масъул ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, тарғиботчилар, ёшлар иштирок этади. 

2014 йил 3-4 ноябрда

Самарқанд вилоятида Нуробод, Каттақўрғон, Пастдарғом ва Ургут туман Кенгашлари «Сайлов қонунчилиги ва сиёсий партияларнинг сайловлардаги иштирокининг ҳуқуқий асослари» мавзусида ўқув семинарларини ўтказади.  

2014 йил 4 ноябрда

Тошкентда «Икки авлод учрашуви» мавзусида сайёр семинар бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ХДП масъул ходимлари, партия ҳудудий кенгашлари вакиллари, партиянинг “Истиқбол” ёшлар қаноти ва “Фаол аёллар” қаноти етакчилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади. Тадбир қатнашчилари Мустақиллик майдонига ташриф буюришади ҳамда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйишади.

2014 йил 5 ноябрда

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг VIII қурултойи бўлиб ўтади. Унда ЎзХДПнинг 10,5 мингдан зиёд бошланғич ва 195 та туман ва шаҳар партия ташкилотларига бирлашган 395 мингдан ортиқ аъзолари номидан 147 нафар делегат иштирок этади.

VIII қурултойга Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, Ўзбекистон ХДПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партиянинг Марказий тафтиш комиссияси ҳисоботлари киритилади. Қурултой томонидан партиянинг марказий раҳбар ва назорат органлари шакллантирилади.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов қурултойда «Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда фаол иштирокини таъминлаш вазифалари тўғрисида» мавзусида маъруза қилади.

Қурултойда Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастури ва партия Низоми (янги таҳрирда) қабул қилинади, партия Марказий Кенгаши таркиби тасдиқланади.

2014 йил 5 ноябрда

Тошкентда ЎзХДП I пленуми бўлиб ўтади, унда ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Марказий тафтиш комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилади, унда ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

2014 йил 5 ноябрда

Пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Х.Кетмонов, ЎзХДП МК раиси ўринбосарлари Р.Комилов, Ш.Абдуллаева ҳамда «Ўзбекистон овози» ва «Голос Узбекистана» газеталари бош муҳаррири С.Остонов иштирокида  ОАВ учун брифинг ўтказилади.

2014 йил 5-6 ноябрда

Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон ХДП Олтинсой ва Музработ туман кенгашлари томонидан «Тарғибот – фаолиятимизнинг асосий йўналиши» мавзусида семинарлар ташкил этилади. Уларда партия туман кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари аъзолари қатнашади.

Тадбир Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг партия дастурий мақсадларини тарғиб этиш, сайлов кампаниясини эътиборга олган ҳолда партия устав фаолиятининг бошқа йўналишларини такомиллаштириш борасидаги иштирокини фаоллаштириш бўйича вазифаларни аниқлаштириш мақсадида ўтказилади.

2014 йил 6 ноябрда

Андижон вилоятида Ўзбекистон ХДП Андижон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан «Менинг илк сайловим» мавзусида давра суҳбати ўтказилади.  Тадбирда партия шаҳар кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, тарғиботчилар, ёшлар, ЎзХДП «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари иштирок этади.

2014 йил 5-6 ноябрда

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар ва Қамаши туман Кенгашлари томонидан (Қашқадарё вилояти) «Мавжуд масалаларни ҳал этишда менинг иштироким» мавзусида давра суҳбатлари ўтказилади. Тадбирлар «Бўлажак депутат» лойиҳаси доирасида ташкил этилади. Уларда Ўзбекистон ХДП туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоллари, партия тарғиботчилари, ёшлар қатнашади.

2014 йил 10 ноябрда

Тошкентда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши “Фаол аёллар” қаноти томонидан партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда Зулфия ҳаёти ва ижодининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилади.

“Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъуллари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши аппарати ходимлари, “Фаол аёллар”, “Истиқбол” ёшлар қаноти етакчи ва фаоллари  иштирок этади.

2014 йил 14 ноябрда

Пойтахтимизда партия “Фаол аёллар” қаноти ва “Истиқбол” ёшлар қаноти ташаббуси билан Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган тадбир ўтказилади.

2014 йил 15-17  ноябрда

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан туман партия Кенгашларида «Партия тизимини ривожлантириш ва сайловолди кампания даврида сиёсий реклама ва PR-технологиялардан самарали фойдаланиш» мавзусида ўқув машғулотлари ташкил этилади. Тадбирларда Ўзбекистон ХДП туман Кенгашлари масъул ходимлари, тарғиботчилар, партия фаоллари иштирок этади.

2014 йил 18-20 ноябрда

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия туман Кенгашларида «Ўзбекистон ХДПдан номзодларда баҳс-мунозара юритиш кўникмаларини шакллантириш» мавзусида ўқув машғулотлари ташкил этилади. Унда Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раислари ва масъул ходимлари, бошланғич партия ташкилотлари раҳбарлари, депутатлар, тарғиботчилар гуруҳлари аъзолари, ёшлар иштирок этади. 

Ноябрь ойи давомида

ЎзХДП ҳудудий Кенгашлари ташаббуси билан «Соғлом авлод – соғлом келажак» мавзусида турли тадбирлар ўтказилади. Тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, жойларда «Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси, мазкур жараёнда ЎзХДП партия ташкилотлари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаол иштирокини таъминлашдан иборатдир.


Саҳифалар: Аввалгиси 1 2 3 4 5 6