Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПРЕСС-РЕЛИЗ

28 Янв 2015

2015 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган йўналишлар яна бир бор ҳар томонлама чуқур ўрганилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш ҳақида қўшма қарори қабул қилингани таъкидланди.

Ўзбекистон ХДП фракциясининг йиғилиши партия дастурий вазифалари, электорат манфаатлари, шунингдек, партиянинг ишлаб чиқилган Ҳаракат дастури лойиҳаси асосида ҳисобга олган ҳолда тегишли таклифлар шакллантиришга қаратилди.

Таъкидландики, сиёсий партия фракциясининг роли ва аҳамиятини ошириш, кўппартиявийлик тизими, партиялараро ва фракциялараро рақобатни янада изчил ривожлантириш муҳим вазифа. Зеро юртбошимизнинг маърузасида ғоялар ва сиёсий дастурлар рақобати электорат ҳамда жамият манфаатини ифодаловчи самарали ва муҳим муқобил қонун лойиҳалари, ижтимоий-иқтисодий дастурлар яратилишига ёрдам бериши лозимлиги эътироф этилган.

ЎзХДП фракцияси ҳуқуқни қўллаш ва амалга ошириш, аҳоли ва ўз сайловчилари билан иш олиб боришни кучайтириш, уларни ўйлантираётган масалалардан тўла хабардор бўлиш ва доимий ўрганиш, қабул қилинган қонунларнинг жойлардаги ижроси, шунингдек, фракция ва парламент даражасида парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишларига доир ҳуқуқий-норматив хужатларга тегишли тузатишлар киритишга катта эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланди.

Фракция аъзолари томонидан таъкидландики, парламентда ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунлар жамият ҳаётида самарали ишлашини таъминлашга эришиш зарур. Ушбу мақсадларда тегишли қонуности ҳужжатлари ўз вақтида қабул қилиниши лозим. Чунки мазкур қонуности ҳужжатларисиз қонунларда белгиланган қоидалар умуман ишламайди, шунингдек, ҳуқуқий тартибот тизимига тўлиқ эришиб бўлмайди.

Шу билан бирга, йиғилиш иштирокчилари ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонун лойиҳаларини давлат бошқаруви ва фуқаролик жамияти институтларининг турли даражаларида профессионал нуқтаи назар ҳамда аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янада кенгроқ ва амалий муҳокама қилишни таъминлаш зарурлигини таъкидладилар. Бу борада фракция аъзолари ва партия экспертлари эътироф этганларидек, қиёсий таҳлил жаҳон амалиёти тажрибаси ҳамда ўз профессионаллик даражасини доимий ошириб боришга эътибор қаратиш муҳимдир. Турли семинарлар, конференциялар, давра суҳбатларини тегишли экспертлар ҳамда турли соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга кўпроқ эътибор қаратиш, ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда ОАВ имкониятларидан самарали фойдаланишга доир таклифлар билдирилди.

Келгусида, қабул қилинаётган қонунлар, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиш давлат дастурларининг бажарилишида давлат бошқарув органлари фаолияти устидан парламент назорати ва бошқа ваколатлардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Таъкидландики, шу ва бошқа масалаларнинг ўз вақтида, самарали ҳал қилиниши парламентнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий жараёнларига бевосита таъсир қилиш механизмларини кучайтириш, жамиятимизда қонун устуворлигига нисбатан ҳурмат-эҳтиром туйғуларининг оширилишига хизмат қилади.

Йиғилиш сўнггида ЎзХДП фракцияси кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни кўриб чиқди. ЎзХДП фракциясининг электорат манфаатлари, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган таклифлари Қонунчилик палатасида тузилган ишчи гуруҳига тақдим этилади.