Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПРЕСС-РЕЛИЗ

3 Фев 2015

2015 йил 3 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан “Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят партия кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – Юртбошимизнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси палаталари қўшмa мaжлисидaги маърузaсининг асосий мазмуни ва унда белгиланган вазифалар бўйича кенг тасаввур ҳосил қилишдан иборат.

Таъкидландики, Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва янгилаш борасидаги ишларимизни давом эттириш ва янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини изчил юксалтириб бориш бўйича 2015 йилда ва ундан кейинги йилларда партия ташкилотлари ва депутатлар гуруҳи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган юксак, айни вақтда аниқ мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, тадбирда қонун лойиҳаларини тайёрлаш ишларини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтариш, хорижий ҳуқуқий амалиёт билан ҳар томонлама чуқур қиёсий таҳлил қилиш асосида уларни муҳокама этишда депутатлар фаоллигини ошириш борасида фикрлар билдирилди. Бунда баҳс-мунозаралар, ғоя ва дастурлар, муқобил қонун лойиҳалари ўртасидаги рақобат энг муҳим, принципиал ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммолар бўйича ҳақиқий профессионал асосда амалга оширилиши лозимлиги бўйича фикр алмашиниб, бу борадаги олдинда турган вазифалар муҳокама қилинди ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ва депутатларига партия электорати манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янада фаол ва мазмунли фаолият олиб бориш борасидаги муҳим йўналишларни белгилаб олинди, партия ва партия фракциясининг у ёки бу қонун бўйича позицияси ҳамда ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг муҳим масалаларига доир фракциялараро баҳс-мунозаралар мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчилик ва сайловчиларни ҳар томонлама тўлиқ хабардор қилиб бориш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш асосий мақсад сифатида белгилаб олинди.

Таъкидландики, “Кексаларни эъзозлаш йили”да кекса авлод вакилларининг манзилли ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, кўрсатилаётган моддий ва маънавий кўмак кўламини ошириш лозим. Бу борада, қариялар ҳамда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ғамхўрлик қилишда Ўзбекистон ХДП барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг фаол иштирокини таъминлаш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тадбирда сўз олганлар Президент Ислом Каримовнинг Ўзбeкистoн Рeспубликaси Oлий Мaжлиси Қoнунчилик пaлaтaси вa Сeнaтининг қўшмa мaжлисидaги ҳамда 2014  йилнинг aсoсий якунлaри вa 2015 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги маърузaларининг асосий мазмуни ва унда кўрилган масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Шунингдек, иштирокчилар жойларда партия ташкилотлари томонидан мазкур мавзуга бағишлаб ўтказиладиган семинарларда Давлатимиз раҳбари маърузаларининг мазмун-моҳиятини кенг тушунтириш, халқ орасида мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш масалалари юзасидан аниқ чоралар ишлаб чиқиб, амалда қўллаш лозимлиги таъкидлаб ўтилди. Йиғилишда сўз олганлар бундан буён партия фракцияси ишини янги босқичга кўтариш, қонунларда партия Сайловолди дастури ва электорат манфаатларини ифода қилиш, қонун ижодкорлиги ва ташаббускорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига тўхталдилар.

Тадбир давомида, Президент Ислом Каримов маърузасида белгилаб берилган юксак мақсад ва вазифаларни амалга ошириш, юртимизда демократик жамият қуришда эришилган ютуқларни кўрсатиш билан бирга ислоҳотларни изчил давом эттиришда Ўзбекистон ХДПнинг иштироки борасида маърузалар қилинди.

Тадбир иштирокчилари томонидан, демократик ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, партия маҳаллий кенгашлари етакчилари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлар ва партия фаоллари партия ташкилотлари ва гуруҳлари фаолиятини кучайтириш, унда асосий эътибор Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида билдирган фикрларидан келиб чиқиб, маҳаллий партия ташкилотлари ҳамда партия гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, қонун ижодкорлиги соҳасидаги ишларнинг очиқлигини таъминлаш, жамоатчиликни парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятидан ҳар томонлама хабардор қилиб бориш, демократик давлатларнинг қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш, шунингдек, тайёрланаётган қонун лойиҳаларини ривожланган хорижий мамлакатларда қабул қилинган шундай қонунлар лойиҳалари билан қиёсий таҳлил қилишга бағишланган турли конференция ва семинарлар, давра суҳбатлари ташкил қилиш қонун ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштиришда самарали восита вазифасини ўташи, парламентда олиб борилаётган таҳлилий ишлар самарадорлиги, депутатларнинг тайёргарлик, хабардорлик ва малака даражасини, бошқача айтганда, профессионал савиясини сезиларли равишда ошириш, энг аввало, Қонунчилик палатаси фаолиятида Ўзбекистон ХДП фракциясининг ўрни ва аҳамиятини янада ошириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида фикр билдирилди.

Таъкидландики, жойларда партия гуруҳлари ишини жонлантириш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ижросини муҳокама қилиш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш лозим. Ҳар бир депутат зиммасида турган вазифалар кўлами ва масъулиятини тўла ҳис этган ҳолда халқимиз ишончини оқлаш йўлида аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларни кўпайтириши зарур. Шунингдек, депутатларга белгиланган вазифаларни бажаришда партия ташкилотларидаги “Жамоатчилик қабулхоналари” билан ҳамкорликни кучайтириш, доимий комиссиялар, маҳаллий Кенгаш сессияларига масалалар тайёрлашда депутатларни электоратимиз вакилларини безовта қилаётган ижтимоий масалаларни ўрганиб таҳлил этган ҳолда амалий таклифлар беришлари лозим.

Тадбир сўнггида жойларда, аҳоли орасида ўтказиладиган тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича билдирилган таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Матбуот хизмати