Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПРЕСС-РЕЛИЗ

11 Янв 2017

2017 йил 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Давлат музейида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент шаҳар кенгаши томонидан 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армия - Ватанимиз ва тинчлигимизнинг мустаҳкам қалқони” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари, партиянинг Марказий Кенгаши ва Тошкент шаҳар кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳарбий хизмат фахрийлари, партия фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир, мамлакатимизда Қуролли кучлар тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш, ҳарбий хизматчиларнинг юрт тинчлиги, Ватан равнақи йўлида олиб бораётган эзгу ишларини, мардонавор хизматларини эътироф этиш, улар меҳнати ва ютуқларини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш ҳамда Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бел боғлаб, сидқидилдан хизмат қилаётган ҳарбийларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирни Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Комила Каромова очиб берди ва олиб борди.

Таъкидландики, ўтган йиллар мобайнида юртимизда давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган Қуролли Кучлар тизимини барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, барқарор ва изчил демократик тараққиётимизнинг ишончли кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш йўлида кенг кўламли ишлар қилинди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Тадбирда қайд этилдики, она-Ватанимизга садоқатли бўлиш, аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан баҳрамандлик, ўзига ишонч, келажак олдида масъуллик туйғуларини тарбиялайди. Барча ташкилотларда, муассасаларда “Ватан ҳимоячилари куни” тадбирларини ўтказишнинг мазмун-моҳияти ҳам шундан иборатки, ёшларимиз Қуролли кучларнинг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш, уларни ўз ватанига содиқ ва фидойи инсонлар этиб тарбиялаш барчанинг энг муҳим устувор вазифаларидан бирига айланган.

Шунингдек, тадбирда Ватан ҳимоячилари жасоратини ёшларга ибрат қилиб кўрсатиш орқали юртимизда яшаётган ҳар бир йигитнинг Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиши – нафақат фахрли бурч, балки шон-шараф эканлиги, ҳарбий хизмат ёшларимизни жисмонан ва маънан чиниқтириши, уларда ватанпарварлик, ўз юрти ва халқига садоқат каби хислатларни шакллантириши хусусида сўз борди. Армия ёшлар учун ҳақиқий ҳаёт мактаби вазифасини ўтаётганги тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида, Ватан олдидаги ўзининг муқаддас бурчини шараф билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётган ҳарбийларимиз фаолияти билан таништирилди ҳамда Ватан ҳимоясидек шарафли ишга бел боғлаб, сидқидилдан хизмат қилаётган ҳарбийлар, захирадаги фахрийлар муносиб тақдирланди ва рағбатлантирилди.

Тадбир якунида, эл суйган ижодкорлар, санъат усталари ва ёшлар бадиий чиқишлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар.

 

Ўзбекистон ХДП МК Матбуот хизмати