Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Пресс-релизлар

04.11.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Хатамжон Кетмонов Андижон вилояти сайловчилари билан учрашди.
Андижон вилояти Бўз туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида бўлиб ўтган учрашув Онлайн видео-конференция шаклида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги сайловчиларни қамраб олган ҳолда ташкил этилди.
Тадбир аввалида номзоднинг ишончли вакили Абдулҳамид Нурматов Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди...

03.11.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан илгари сурилаётган номзод Хатамжон Кетмонов ўзининг навбатдаги сайловолди учрашувини ўтказди. Наманган вилоятидаги сайловчилар билан Учқўрғон туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2016 йил 3 ноябрь куни бўлган учрашув Онлайн видео-конференция шаклида ташкил этилди.
Тадбирда номзоднинг ишончли вакили Абдуғаффор Қирғизбоев даставвал Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди...

02.11.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2016 йил 2 ноябрь куни Ўртачирчиқ туманидаги Тошкент вилоят маънавият-маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан илгари сурилаётган номзод Хатамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашув Онлайн видео-конференция шаклида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги олти минга яқин сайловчиларни қамраб олган ҳолда ўтказилди.
Тадбирда номзоднинг ишончли вакили Мехрож Дарханов даставвал Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди...

14.10.2016

БРИФИНГ МАТНИ

Ҳурматли журналистлар!
Таклифимизга жавобан тадбиримизга ташриф буюрганингиз учун сизларга ташаккуримни билдирмоқчиман. Ўйлайманки, бугунги брифинг якунлари бўйича сизлар тайёрлайдиган материаллар бизга сизларнинг оммавий ахборот воситаларингиз орқали кенг жамоатчиликка Ўзбекистон ХДПнинг бўлиб ўтган Х Қурултойи натижаларини етказиш имконини беради.
Бўлиб ўтган Қурултойда делегатлар 10 мингта бошланғич ҳамда 194 та туман ва шаҳар партия ташкилотларига бирлашган 400 мингдан зиёд...

14.10.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2016 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойи бўлиб ўтди. Унда қурултой делегатлари, партия Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, партия фаоллари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қурултойда, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан...

17.09.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2016 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги VI пленуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзолари, масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгашлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.
Пленум кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги вазифалар...

23.08.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2016 йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон ХДП томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан партия Сайловолди дастуридаги устувор вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг июль-август ойлари мобайнида ташкил этилган «Кучли ижтимоий ҳимоя - асосий мақсадимиз!» акцияси якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари...

15.07.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

2015 йил 15 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори томонидан «Мустақиллик йилларидаги ислоҳотларнинг хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдаги аҳамияти» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари...

04.07.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Жорий йилнинг  5 июль куни Ўзбекистон тарихи Давлат музейида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ва партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июньдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги  Қарорида белгиланган устувор вазифаларнинг жойлардаги самарали ижросида партия фаоллари ва аъзоларининг фаол иштирокини таъминланлаш мақсадида, «Гўзал ва бетакроримсан...

15.06.2016

ПРЕСС-РЕЛИЗ

Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган устувор вазифаларга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги...