Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТДА

12.05.2017

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси парламент модели» ло­йиҳасини ўтказмоқда. Лойиҳа доирасида семинар-тренинглар, учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил қилиняпти. Ана шундай тадбирлардан бири Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтди. Унда бир гуруҳ ёшлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзолари, партия фаол­лари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари билан учрашди. Тадбирда ёшларнинг сиёсий тафаккури ҳамда баҳс маданиятини ошириш, парламентда ўтказиладиган муҳокамалар, қонун ижодкорлиги жараёни шаффофлигини ошириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, ёшларга Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолияти ҳақида маълумот берилди. Қабул қилинаётган қонунларнинг мамлакат тараққиётидаги аҳамияти тўғрисида сўз юритилди.


www.uzbekistonovozi.uz