Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“ЮР, САЙЛГА ЧИҚАМИЗ!”

03.17.2018

Шу кунларда атрофда ажиб манзаралар барқ уриб, табиат уйғонмоқда. Она замин узра баҳорий насим эса бошлади. Табиатда мўъжизавий уйғунлик кузатилмоқда. Кечагина оппоқ қордан қадди-басти эгилган, қаҳратон совуқда дийдираган дов-дарахтлар бугун куртак ёзди. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда. Янгиланиш, яшариш фасли бошланди. Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланмоқда. Асрлар тарихига эга бу байрам томошаларида халқимизнинг қадимий урф-одатлари, миллий анъаналаримиз, турфа маросимлар намойиш этилади, қайта тикланиб, янгича тус олади. Шу тариқа миллий меросларимиз авлодлар қалбига синга боради.Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП партияси Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори ҳамда Зомин туман кенгаши “Истиқбол” ёшлар қаноти ташаббуси билан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғояни ўзида мужассам этган, ёшлар орасида, айниқса уюшмаган ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотишини мақсад қилган “Юр, сайлга чиқамиз!” шиори остидаги ёшлар сайли ўтказилди.

2.JPG

Сайл доирасида “Ёш сиёсатчилар” клуби координаторлари томонидан спорт мусобақалари, миллий ўйинларимиздан “Арқон тортиш”, “Белбоғли кураш” каби ўйинлар ташкил этилди. Мазкур ўйинларда фаоллик кўрсатишлари учун “Боғишамол” қишлоғида истиқомат қилаётган ёшлар қир-адрлардан туриб қишлоқдаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган тенгдошларига қарата, хе-хе-хееей “Барча ёшлар наврўз сайлига” дея фаолликка чорланди.

3.JPG

 Мана натижа.! Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан “Чорлов”ни эшитган қишлоқ ёшлари бирин-кетин адирликка томон етиб келишни бошлашди. Қишлоқ ёшларининг юзларидаги табассум, қалбларидаги жўшқинлик бироз ёмғирли об-ҳавони ҳам “писанд” қилмасди. Барча ёшлар бир давра атрофида йиғилиб, тенгдошлари ва узларидан кичик бўлган маҳалла ёшларига наврўз байрамининг тарихи, сумалак сирлари, варрак ясаш каби халқимизда азал-азалдан урф бўлиб келаётган анъаналаримиз ҳақида ўртоқлашдилар.

4.JPG

Шу билан биргаликда ёшларда миллий қадрятларимиз уфуриб турган, миллий ўйинларимизда ўзларини синаб кўришга имкон яратилди. 

5.JPG

Сайлдаги айтилаётган лапарлар, ёш қизалоқларнинг шодон ўйин кулгулари, кўкда варрак учираётган болаларни кўриб ҳавас қиласан киши. Бир зум бўлсада болаликка қайтгинг келади. Шу онда боланинг юзидаги қувончга беихтиёр шерик бўлгинг келади. Ҳа, бу яна бир бор баҳор келганидан дарак. Бу шодиёна мана шундай қувноқ ўйинлар билан янада гаштли ва унутилмас ўтади.

6.JPG

 Муҳими шундаки, бу ўйинларнинг ҳеч бири шунчаки эрмак ёки вақт ўтказиш учун ўйлаб топилмаган. Улар ўғил-қизларнинг жисмонан ва руҳан соғлом, чидамли бўлиб ўсишларига ёрдам беради. Демак, халқимизнинг оддий ўйинларида ҳам аждодлар закоси, руҳий ва жисмоний комилликка интилиш нияти мужассам эканлигини сезасан киши.

7.JPG

Кун давомида сайлдан чарчамаган бир гуруҳ ёшлар маҳаллалардаги истиқомат қилаётган электоратимиз вакиллари бўлган ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй-жойларини ободонлаштириш мақсадида хонадонларига ташриф уюштирдилар.

8.JPG

— Ёшларнинг яхши кайфият билан ёши улуғ кишиларга ёрдам бераётгани, ҳашар ўтказаётгани бизни хурсанд қилди, — дейди Абдулла ота. — Ўзбекистон Халқ демократик партия­си кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдек савобли ишга қўл урибди. Ёшлардан жуда миннатдормиз...

— Бугунги тинч ва обод ҳаётимизни барпо этишга беқиёс хизмати синган мўътабар кексаларимизга ёрдам бераётганимиздан мамнунмиз, — дейди «Истиқбол» ёшлар қаноти фаоли ­Хасан Умаров. Биз кичик-кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда тумандаги ёлғиз кексалар, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийларининг уйларида ҳашар ўтказишга келишиб олганмиз. Арзимас хизматимиз орқали кексаларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишни, улардан кўнгил сўраб, дуоларини олиш­ни ният қилганмиз.

9.JPG

Куннинг иккинчи ярмида ташкилотчилар маҳаллалардаги норгиронлиги бўлган ёшларнинг хонадонларига ташриф буюришиб амалий кўмак беришди. Шу билан бир қаторда маҳаллалардаги ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, уюшмаган ёшлар ҳам эътибордан четда қолмади. Ташрифлар чоғида икки нафар ёшларнинг муаммоси ўрганилиб уларга ҳам амалий кўмак берилди.

10.jpg

Фасллар келинчаги — баҳорнинг ана шундай фусункор дамларида уйғонаётган табиатга боқиб, бугунги нурафшон кунларга, ҳаётнинг бебаҳо неъматларига соғ-саломат етишганимиз, жаннатмонанд юртимиз осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги учун Яратганга шукроналар қиламиз. 

У.БЕКТЕМИРОВ,

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича сектор мудири,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон ХДП МКдаги етакчилар кенгаши раиси