Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“ХОТИРА УЛУҒ, ҚАДР МУҚАДДАС”

05.04.2018

2018 йил 4 май куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича сектори ҳамда Тошкент вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хотира улуғ, қадр муқаддас” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, Янгибозор МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 1925 йилда туғилган Қосимов Тошмурод ота ҳонадонига ташриф уюштирилди.

2.JPGТашриф мобайнида “Ёш сиёсатчилар” клуби фаоллари, маҳалладаги уюшмаган ёшлар иштирокида икки авлод учрашуви ташкил этилди.

4.JPGБутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини ҳеч ким унутмайди. Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ Ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, “Сен етим эмассан” деб ўз бағрига олгани халқимизнинг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди. Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори нуронийларга кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромнинг амалдаги ифодасидир” дейди Тошмурод ота.

5.JPG

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.