Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ V ПЛЕНУМИ ТЎҒРИСИДА

29.03.2016

Жорий йил 1 апрель куни пойтахтимизда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг V пленуми бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қо­нунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Марказий Кенгаш иш­чи аппарати ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади.

Пленумда «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастуридан келиб чиқиб, ­Ўзбекистон Халқ демократик партияси олдида турган вазифалар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг 2015 йилдаги фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

Пленумда, шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси амалий Ҳаракат дастурининг 2015 йилдаги ижроси якунлари, жорий йил учун мўлжалланган вазифаларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги ҳамда бошқа масалалар муҳокама этилади.