Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БУГУН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ II ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

15.01.2015

Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзолари, масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгашлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

150120151.jpgПленум кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги вазифалар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлак номзод кўрсатиш, партиянинг Ўзбекистон Республикаси сайловларида иштирокини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзоларини йиғишни ташкил этиш, Ўзбекистон ХДПнинг IX қурултойини чақириш ва унинг кун тартиби, партия қурултойига вакиллик меъёри ва уларни сайлаш тартиби каби  масалалар киритилди.

Пленумда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов маъруза қилди.

Партия етакчиси Хотамжон Кетмонов томонидан юртимизда амалга оширилган демократик ислоҳотлар натижасида сиёсий партиялар учун яратиб берилган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда партия электорати ҳамда дастурий мақсад ва ғоялардан келиб чиқиб, жорий йилги Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди

150120152.jpgХусусан, барча сайлов участкаларини партиядан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастури ва қонунда кўзда тутилган бошқа адабиётлар билан таъминлаш, сайловолди тарғиботи даврида партия ташкилотларининг фаол иштирокини йўлга қўйиш, айниқса, аҳолининг юртимиздаги мазкур муҳим сиёсий жараёнлардан хабардорлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирларининг сифати, самарадорлигига эътибор қаратиш, ваколатли вакил, кузатувчи ва ишончли вакилларни танлаш каби бир қатор муҳим масалалар юзасидан тавсиялар берилди.

Кун тартибидаги навбатдаги масала – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинди.

Бу борада партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партия фракцияси раҳбари Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилди.

Шунингдек, Пленумда Ўзбекистон ХДПнинг IX қурултойини чақириш ва унинг кун тартиби ҳамда партия қурултойига вакиллик меъёри ва уларни сайлаш тартиби каби масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича партиявий ОАВ ва ҳудудий партия кенгашлари раҳбарлари олдига тегишли вазифалар қўйилди. Шу билан бирга, партиянинг сайлов кампаниясини самарали ўтказишини таъминлаш борасида бир қатор ташкилий ва мафкуравий вазифалар белгиланди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан ЎзХДП Марказий Кенгаши II пленуми тегишли қарорларни қабул қилди.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Матбуот хизмати