Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ИИ ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

04.11.2014

2014 йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги ИИ пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши аъзолари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгашининг халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзодлар кўрсатишга доир масала Пленум диққат марказида бўлди. 

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатларвилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига эркин, адолатли ва демократик сайловларни очиқ, ошкора ҳамда транспарентлик асосида ўтказиш учун барча зарур ҳуқуқий асослар яратилган. Пировардида халқаро ҳуқуқ меъёрлар талаблари, илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси, миллий қадриятларимиз ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тўла мос келадиган миллий сайлов қонунчилик тизими юзага келди. 

Пленум давомида таъкидландики, жамиятни янада демократлаштириш ва янгилаш йўлида эришилган натижалар, жумладан, аҳолининг ижтимоий-сиёсий саводхонлиги ҳамда дунёқарашининг юксалишини бошқа сиёсий партиялар қатори ЎзХДП олдига ҳам демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида янада салмоқли вазифаларни қўймоқда.  

Пленум иштирокчилари томонидан бу борадаги ишларнинг асосий устуворликлари ва йўналишлари давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепциясида белгиланган бўлиб, унинг амалга оширилиши “Кучли давлатдан – кучли жамият сари” тамойилининг босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ этилишига қаратилганлигига алоҳида урғу берилди. Концепциянинг ҳаётга татбиқ қилиниши доирасида сайлов қонунчилигимизга сайлов эркинлиги принципини тўлиқроқ рўёбга чиқариш, мамлакатимиз сайлов тизимини янада демократлаштириш, сайловолди тарғиботни ўтказиш давомида депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар учун тенг шароитларни таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда сайловлар очиқлиги ҳамда ошкоралиги тамойилини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. 

 Таъкидландики, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида кўппартиявийлик тизими, партиялараро рақобатни вакиллик ҳокимият органларини шакллантиришда электорат иштирокини кенгайтириш, ОАВнинг сайловолди тарғиботнинг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий масалалари бўйича сиёсий партиялар позицияларини ёритишдаги ролини кучайтиришнинг омили сифатида ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз дастурий мақсадларини, ааваламбор, Ўзбекистонда изчиллик билан амалга оширилаётган ижтимоий устуворликлардан келиб чиққан ҳолда белгилаган. Шу муносабат билан партия ислоҳотларни амалга ошириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида фаол иштирок этишни ўзининг устувор сиёсий вазифаси деб билади. Шунингдек, барқарор иқтисодий ривожланишнинг ажралмас шарти – мамлакатда фуқаролар осойишталиги, ижтимоий, миллатлараро ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, деб ҳисоблайди. 

Тўпланган тажрибага таянган ҳолда, ИИ пленумда партия ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалда жорий этиш орқали долзарб ижтимоий муаммоларни комплекс тарзда ҳал қилишда янада фаол иштирок этиши зарурлиги таъкидланди. Шу боис, сайловолди тарғиботи бошланишидан олдин партия ҳужжатларини такомиллаштириш ва уларда ЎзХДПнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ижтимоий-сиёсий ривожлантириш масалалари бўйича асослантирилган позициясини акс этиш зарурлиги қайд этилди. 

Шунингдек, Пленумда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар тасдиқланди, партиянинг Сайловолди платформаси ҳамда ЎзХДП низомига ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар берилди. 

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан ИИ пленум тегишли қарорларни қабул қилди.

 ЎзХДП Марказий Кенгаши Матбуот хизмати

 Телефон: (8371) 239-11-98, 239-12-09