Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

САЙЛОВОЛДИ МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

31.10.2014

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Самарқанд вилоят кенгашининг навбатдаги пленуми бўлиб ўтди. Унда ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши аъзолари, партия фаоллари иштирок этди.

Мамлакатимизда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни очиқ, ошкоралик асосида ўтказиш учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Натижада халқаро ҳуқуқ меъёрлари талаблари, ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаси, миллий қадриятларимиз ва Конституцияга тўла мос келадиган миллий сайлов қонунчилик тизими юзага келди.

Пленумда таъкидланганидек, жамиятни янада демократлаштириш ва янгилаш йўлида эришилган натижалар аҳолининг ижтимоий-сиёсий саводхонлиги ҳамда дунёқарашининг юксалиб бораётгани мисолида намоён бўлмоқда.

Пленумда мамлакатимизда кўппартиявийлик тизимининг ривожланиши партиялараро соғлом рақобат муҳитини яратгани қайд этилди. Шунингдек, барча сиёсий партияларга сайловолди тар­ғиботини амалга ошириш учун тенг ва кенг имкониятлар берилди.

Тўпланган тажрибаларга таянган ҳолда партия ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ижросини таъминлаш орқали электорат манфаатини янада муносиб ҳимоя қилиш зарурлиги таъкидланди. Сайловолди тарғиботи жараёнларида долзарб масалалар бўйича партия позициясини акс эттириш вазифаси белгиланди.

Пленумда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига номзодлар тасдиқланди. Партиянинг Сайловолди платформаси ҳамда ЎзХДП низомига ўзгартиришлар киритиш борасида таклифлар берилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Абдурасул САТТОРОВ,

«Ўзбекистон овози» мухбири.