Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИНИНГ IX ПЛЕНУМИ

27.02.2018

2018 йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг IX Пленуми бўлиб ўтди.

2.jpgУнда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари, Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар, Тошкент шаҳар кенгашлари раҳбарлари, партия экспертлари, фаоллар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

3.jpgПартия кенгашлари ва депутатлик бирлашмалари фаолияти таҳлил қилинар экан, пленумда асосий эътибор Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган йўналишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда партия тизимида олиб борилган амалий ишларни таҳлил қилиш, Ўзбекистон Халқ демокртик партияси ва барча даражадаги депутатлик бирлашмалари иштирокини холис муҳокама қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олишга қаратилди.

4.jpgЙиғилишда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг 2017 йилдаги фаолияти ва 2018 йилдаги устувор вазифалари юзасидан партиянинг Марказий Кенгаши раиси Хотамжон Кетмонов маъруза қилди.

5.jpgПартия раҳбари, аввало, 2017 йилда партия Сайловолди дастури ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгилаб берилган устувор вазифлардан келиб чиқиб, партия кенгашлари ва депутатлик бирлашмаларининг асосий фаолияти электорат ва аҳолининг кенг қатлами билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ўрганиш борасида самарали механизмлар яратилганини таъкидлади.

6.jpgПрезидент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги парламент ва сиёсий партиялар билан учрашувидаги маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, ўз фаолияти ва дастурий вазифаларини танқидий қайта кўриб чиқилгани ва шу асосда замонавий ёндашувлар, янги қараш ва ташаббуслар билан олиб борилгани эътироф этилди.

Маърузада таъкидландики, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва реал даромадларини ошириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва ечиш бўйича партия томонидан амалий чоралар кўрилди.

Бу жараёнда партия Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Уй-жой коммунал хизматлари ва Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари билан ҳамкорлик Меморандумлари қабул қилиниб, улар доирасида амалий ишлар олиб борилди.

7.jpgПартия фракцияси аъзолари реал ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳудудларга чиқишлар ташкил этилиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш ишлари самарадорлигини оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига амалий кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Бу жараёнда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида 9 минг 17 та хонадонга кирилди, у ерда яшаётган 59 минг 420 нафар аҳоли билан суҳбатлар ўтказилди. 259 та давлат органи ва ташкилот, 624 та ижтимоий соҳа объекти, 285 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи фаолияти ўрганилди. 1 минг 941 нафар тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашилди. Мазкур учрашув ва мулоқотлар давомида улар томонидан жами 6 минг 46 та масалалар кўтарилди.

8.jpg2017 йилда партиянинг амалий ҳаракат дастурида кўзда тутилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида бир қатор лойиҳалар доирасидаги амалий ишлар орқали аҳоли орасига кириб борилиб, халқ билан бевосита мулоқот ўрнатилди.

Бу борада халқ билан бевосита мулоқотни амалга оширишда партия кенгашлари ва депутатлар томонидан сайёр қабуллар ташкил этилди. Сайёр қабуллар давомида аҳолини қийнаётган 10 минг 244 та масалалар чуқур ўрганилиб, 7 минг 490 та масала ўзининг ижобий ечимини топди, шунингдек, мутасадди ташкилотларга 6 минг 147 та депутатлик сўровлари юборилди.

Қайд этилдики, партиянинг амалий ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида партия гуруҳлари томонидан бевосита электорат манфаатларига дахлдор 868 та масала ўрганилиб, 634 та масала доимий комиссиялар йиғилишларида, 379 та масала сессияларда муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш, поликлиникаларни замонавий тиббиёт ва диагностика асбоб ускуналари билан жиҳозлаш, қишлоқ жойларида ҚВПларнинг моддий техника базасини яхшилаш, дори воситалари ва фармацевтик фаолият билан боғлиқ 324 та масала депутатлик гуруҳларида, 271 таси доимий комиссияларда ҳамда 113 таси сессияларда муҳокама қилинган.

Мисол учун, Томди туман марказий шифохонасининг иситиш таъминотини яхшилашга туман маҳаллий бюджетидан қўшимча 150 млн. сўм маблағ ажратишга эришилган бўлса, Ромитан туманидаги 41-сонли оилавий поликлиниканинг ҳудди шундай муаммосини бартараф этишга туман молия бўлими томонидан 30 млн. сўм маблағ ажратилиши таъминланди. Шунингдек, Жиззах вилоятининг Бахмал туман оилавий поликлиникаси қарийб 200 миллион сўмлик моддий-техника базаси билан таъминланди. Натижада тез тиббий ёрдам хизматидаги дори-дармон турлари 41 тага кўпайиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш имконияти кенгайтирилди.

Тошкент вилоятининг Пискент, Бекобод, Бўстонлиқ, Қибрай, Чирчиқ шаҳарлари ўтказилган учрашувлар жараёнида ёшларнинг 292 та муаммолари, Фарғона вилоятининг Фарғона, Марғилон, Қувасой, Қўқон шаҳар, Тошлоқ, Қўштепа, Ёзёвон ҳамда Қува туманларидаги ёшларнинг 122 та муаммолари, Сирдарё вилоятининг Ширин, Янгиер, Гулистон шаҳар ҳамда Оқолтин, Ховос, Сирдарё, Гулистон туманларидаги ёшларнинг 224 та муаммолари ўрганилиб, уларга ижобий ечим топилган. Мазкур масалалар юзасидан 16 та туманнинг ҳоким ўринбосарлари ва меҳнат бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботлари партия гуруҳларида эшитилди. Натижада ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган 6 та ҳудудий дастур қабул қилинди.

Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури асосида партия кенгашлари ва фракция томонидан 2018 йилга мўлжалланган алоҳида чора-тадбирлар дастури ҳамда фаолиятни янада такомиллаштиришга қаратилган “йўл харита”ларили ишлаб чиқилди ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бугунги кунда партия ташаббуси билан “Иссиқлик таъминоти тўғрисида”ги, “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, “Давлат ижтимоий минимал стандартлари тўғрисида”ги ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда такомилига етказилиб, партия фракцияси йиғилишларида муҳокама қилинди. Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритиш белгиланган.

9.jpgШу билан бирга, фракцияни доимий равишда жойлардаги вазият, электоратнинг кайфияти ҳақида хабардор этиш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар киритиб бориш тизимини жорий қилинган. Бугунги кунда, партия фракцияси томонидан мазкур муаммоларни ечимини топиш учун қонунларни такомиллаштиришда ташаббус кўрсатишлари талаб этилади.

Йиғилишда таъкидландики, партия фаолиятининг ўтган даврдаги таҳлиллари, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаги, амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда, бу борада давом эттириладиган, охирига етказиладиган бир қатор вазифалар ҳам борки, бу барча даражадаги партия ташкилотлари, депутатлик бирлашмалари ва масъуллардан олдимиздаги мақсадга эришиш йўлидаги амалий ишларимиз кўламини кенгайтириш ва ёндашувни такомиллаштиришни талаб этади.

Якунда муҳокама этилган барча масалалар юзасидан партия Марказий Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

 

ЎзХДП МК

Матбуот хизмати