Okrugdagi faoliyat: uchrashuv, targ‘ibot, o‘rganish va qonunchilikka taklif

 

Халқ вакилининг ўз округидаги фаолияти, хусусан, сайловчилари билан учрашуви, олиб борилаётган ислоҳотларнинг тарғиботи, ҳудуддаги ўрганиш ва мониторинг ишларининг олиб бориши, қонунчилик ҳужжатларига таклифлар олиши депутатнинг асосий фаолиятларидан бири ҳисобланади.

Навбатдаги сайлов округидаги фаолиятимизда ҳам мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда уларнинг халқимиз фаровонлигини юксалтиришдаги ўрни тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги” фаолияти, сайловчилар муаммолари ўрганилди. Хусусан, Денов туманидаги Дунётепа, Хўжахалқи, Боғи нав, Баҳористон, Гулистон(шаҳар ҳудуди), Меҳр оқибат, Юрчи ва Гулистон(туман ҳудуди) маҳалларидаги “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти билан бевосита танишилди, аҳоли вакиллари билан суҳбат олиб борилди.

Мазкур учрашувлар давомида фуқаролар томонидан ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, “маҳалла еттилиги” учун тегишли шарт-шароитлар, электр энергия билан таъминлаш сифатини ошириш, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш каби долзарб масалалар қўйилди. Ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда тизимли муаммоларни тегишли органларга тақдим этган ҳолда депутатлик назоратига олиш белгиланди.

Шунингдек, ҳудудий ва республика дастурларининг бажарилишини ҳамда 2024 йилда ижтимоий инфратузилма объектларининг ишга туширилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторинг қилинди.

Ҳудуддаги 25-мактаб, 68-мактаб, туман маданият бўлими, Гулистон(туман ҳудуди) маҳалласидаги янги борпо этилиши режалаштирилган мактабгача таълим ташкилотида ўрганишлар олиб борилди. Таклифлар олинди ва тегишли тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида маҳаллий давлат ҳокимиятининг конституциявий асослари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўйича таклифлар олинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, учрашувлар давомида аҳолининг турли вакиллари томонидан давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳолотлар эътироф этилди, булар ўзининг маҳалласи, кўчаси обод бўлаётганида, ўз ҳаётида акс этаётганини билдиришди.

Жумладан, Баҳористон маҳалла раиси Рахимов Баходирнинг таъкидлашича, “бугун маҳаллага эътибор тубдан ўзгарди, замонавий маҳалла марказлари бунёд этилмоқда, раисларнинг маоши ошди, олтита кўмакчи бириктирилиб “маҳалла еттилиги” ташкил этилди, лавозим вазифасига тегишли бўлмаган ишлардан, “мажлисбозлик”дан озод этилди. Эндиги вазифа эса давлат раҳбарининг ишончини қозониш ҳисобланади”.

 

Фирдавс Шарипов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

қўмита раиси ўринбосари, ЎзХДП фракцияси аъзоси

 

 

 

 

 

 

Teglar

Loyihalarimiz Deputat Jamoatchilik qabulxonasi Xalq demokratik partiyasi deputatlaridan aniq natijalar Oliy Majlis Partiya munosabati Bizning deputat
← Roʻyxatga qaytish