Собиров Аброр Робиджон ўғли

 

29.04.1991 йил, Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. Ўзбекистон ХДП аъзоси.

А.Собиров Наманган Давлат университетида таълим олган. 2005 йил «Камалак» болалар ташкилоти туман Сардорлар Кенгаши раиси

2007 йил вилоят “Камолот” ёшлари ижтимоий харакати томонидан ташкил қилинган туман сардорлари ўртасида ўтказилган “Сардор-2007” кўрик-танлови ғолиби.

У 2008 йил Наманган вилоят телердиокомпаниясининг “ОЛТИН ЗАМИН” (FM-103.6) радиосида “Манавият”, “Истеъдод”, “Агар огоҳ сен...” эшиттиришлари муаллифи ва бошловчиси

А.Собиров 2009 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Ҳуқуқ билимдонлари” республика кўрик-танлови ғолиби.

А.Собиров Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати Марказий кенгаши раисининг “Фидокорона меҳнатлари  учун” фаҳрий ёрлиғи билан тақдирланди.

А.Собиров 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Ҳуқуқ билимдонлари” республика кўрик-танловида “Йилнинг энг яхши сценарий муаллифи” номинацияси ғолиби.

А.Собиров 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ташкил қилинган “Балли ҳуқуқшунослар” республика кўрик-танловида “Йилнинг энг яхши сценарий муаллифи”, “Энг яхши ғоя муаллифи” номинацияси ғолиби (Олий таълим, ҳуқуқшунослик йўналишлари ўртасида).

У 2012 йил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ҳозирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган туман кенгаши раиси, Халқ депутатлари Наманган туман кенгаши депутати. 

← Рўйхатга қайтиш