Сурхондарёда делегатлар сайланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят кенгашининг VII пленуми бўлиб ўтди.

Унда вилоят кенгаши масъул ходимлари, Термиз шаҳар ва туман партия ташкилотлари раҳбарлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, ёшлар ва аёллар қанотлари фаоллари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленум кун тартибидан 2 та - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят ташкилоти ва партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштироки ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси XIII қурултойига Сурхондарё вилоятидан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар ўрин олган эди.

Йиғилишда иштирокчилар таклифларига асосан 7 нафар делегат сайланди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш