Президентликка номзоднинг ишончли вакили мирободлик сайловчилар билан учрашув ўтказди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг ишончли вакили, партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси Нигора Эшметова Миробод тумани “Иноқобод” МФЙда истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Ишончли вакил Н.Эшметова сайловчиларга номзод сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот ва тушунтиришлар берди.

Хусусан, дастурда назарда тутилган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, товар ва хизматларнинг ижтимоий мақбуллиги, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари каби йўналишлар юзасидан сайловчиларни қизиқтирган саволларга ишончли вакил тарафидан асосли жавоблар берилди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш