Президентликка номзоднинг ишончли вакили Бухорода учрашув ўтказди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Бухоро вилоятидаги ишончли вакили Зулфия Туева Олот тумани Маънавият ва маданият марказида сайловчилар билан учрашди.

Номзоднинг ишончли вакили Зулфия Туева йиғилганларга номзод сайловолди дастурида белгиланган ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтди. Жумладан, аҳолини арзон электр-энергия, иссиқлик ва иссиқ сув тизими билан таъминлаш бўйича ҳудудий инвестиция дастурларини амалга ошириш ҳамда коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ташаббусларига алоҳида тўхталди. Ишончли вакил сайловчиларга ушбу ташаббуслар амал оширилса, одамларнинг яшаш шароитлари янада қулайлашишини, шунингдек, коммунал тўловлар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилса, хизмат тарифларнинг нархлари барқарорлашишини изоҳлади.

Учрашувда сайловчиларнинг дастур бўйича саволларига вакил батафсил жавоблар берди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш