Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан Андижон шаҳрида учрашув бўлиб ўтди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Андижон вилоятидаги ишончли вакили Бахром Қурбонов Андижон шаҳридаги 4-сонли мусиқа мактабида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Номзоднинг ишончли вакили Бахром Қурбонов йиғилганларга номзод сайловолди дастурида белгиланган ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумотлар ва тушунтиришлар берди.

Жумладан, ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастурида “Енг кам истеъмол харажатларини белгилаш тартиби тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш белгилангани ҳақида батафсил тушунтиришлар берди. “Ушбу қонуннинг қабул қилинишидан мақсад – ҳар бир инсоннинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларига етадиган энг кам истеъмол харажатларини қонун даражасида белгилашдан иборат” деб таъкидлади ишончли вакил йиғилганларга.

Учрашувда сайловчилар берган саволларга ишончли вакил бафуржа жавоблар берди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш