Президентликка номзоднинг Самарқанддаги ишончли вакили сайловчилар билан учрашди

 

ЎзХДПдан Президентликка номзод Улуғбек Иноятовнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Бадриддин Насриев қўшработлик сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Президентликка номзоднинг ишончли вакили Бадриддин Насриев йиғилганларга аввало номзоднинг сайловолди дастуридаги ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб, маъруза қилди.

Хусусан, фуқаролик қонунчилигига инсон шаъни ва қадр-қимматига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик учун етказилган зарарни қоплашга доир махсус нормаларни киритиш, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ва меҳнат инспекциясининг ролини ошириш ташаббуслари ҳақида атрофлича тушунтиришлар берди. Шунингдек, бу ташаббусларнинг амалга оширилиши ҳар бир сайловчининг ҳаётида ўз акцини топишини алоҳида таъкидлади.

Учрашув сўнггида ҳам ишончли вакил фаолларни қизиқтирган саволларга бафуржа жавоблар берди.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш