ФУҚАРОЛИК ПАСПОРТИ ЎҒИРЛАНГАНДА ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ КЕРАК?

Паспорт ўғирланган ҳолда фуқаро бу ҳақда ариза билан жиноят содир этилган жойдаги ёки фуқаронинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органига мурожаат қилади.

Бундай ариза қабул қилингани ҳақида фуқарога маълумотнома берилади ва у маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Жазони ижро этиш муассасасида жазони ўтаб чиққан ва табиий офатлар оқибатида паспорти йўқолгани тўғрисида ариза билан мурожаат этган ва ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

 

Адлия вазирлигининг телеграмдаги

«Huquqiy axborot» канали.

← Рўйхатга қайтиш