Ислом Каримов 1989 йилдан 2016 йилга қадар мамлакатни бошқарган давлат арбоби, кучли сиёсатчи, миллат етакчиси.
1991 йил 31 август куни Ислом Каримов буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. 1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайланди.
У халқ дардига қулоқ тутди, тинчлик ва осойишталикни таъминлади, кўп миллионли халқни Ватан тараққиёти йўлида бирлаштириб, ислоҳотларга сафарбар этди.
Ўзбек халқининг улуғ фарзанди, мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси ва Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди.
Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида 2017 йил 31 август куни Тошкент шаҳрида собиқ Оқсарой қароргоҳи олдида унинг биринчи ҳайкали тантанали очилди.
Шунингдек, Биринчи Президент ҳайкаллари 2017 йил 2 сентябрда Самарқандда, 2018 йил 30 январда Қаршида ва 2018 йил 18 октябрда Москвада очилди.
Бундан ташқари, Тошкент давлат техника университетига, Тошкент халқаро аэропортига, Фарғонадаги санъат саройига, Асакадаги автомобиль заводига ҳамда бир қатор кўчаларга Ислом Каримов номи берилди.
www.uzbekistonovozi.uz