Абонентлар сони 27 миллионга етди

 

Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, 26 миллион 953,5 минг нафарга етган. Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2 миллион 636,8 минг нафарга кўпдир. Қайд этилишича, Ўзбекистонда шу кунда аҳолининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда. Айни пайтда қўмита 2021 йилнинг январь-апрель ойларида мамлакатга хориждан қиймати 45,4 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефон олиб кирилганини маълум қилган. Бу эса 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 400 минг донага кўпдир. Ўзбекистонга бу йил импорт қилинган мобил телефонларнинг учдан икки қисми (422,1 минг дона) Хитой ҳиссасига тўғри келади.

← Рўйхатга қайтиш