Ўзбекистон Иқлим ўзгариши саммитидаги ташаббусини амалга оширади

 

Ўзбекистонда 2022-2024 йилларда 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига, жами қуввати қарийб 3 минг мегаваттли 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини барпо этиш режалаштирилган.

Бу ҳақда 22 ноябрда ўтган йиғилишда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Давлатимиз раҳбарининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган иқлим бўйича халқаро саммитда 2030 йилгача иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бир бирлигига тўғри келадиган улушини 2010 йилга нисбатан 35 фоизга камайтириш ташаббусини эълон қилди.

Мазкур ташаббусни амалга ошириш доирасида 2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мегаваттга етказиш чоралари кўрилади. Йиғилишда таъкидланишича, августда Навоий вилоятида Ўзбекистондаги илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Келгуси ойда Самарқандда яна бир шундай станция фойдаланишга топширилади. 2022 йилда Хоразм, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида жами 900 мегаваттли яна 5 та қуёш электр станциясини барпо этиш бўйича инвесторлар танлови якунланади.

 

 

 
← Рўйхатга қайтиш