Конституцияга таклиф

 

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Таклифлар билан ишлаш гуруҳига 28 май 10:00 ҳолатига кўра 950 дан ортиқ таклиф келиб тушган. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот хизмати ўтказган брифингда маълум қилинган.

Таклифларнинг демографик таҳлили шуни кўрсатдики, 641 та таклифнинг ташаббускорлари эркаклар, 263 таси аёллар томонидан юборилган.

Ҳозирга қадар Конституциявий комиссияга таклифларни йўллаш борасида Тошкент шаҳри, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги фуқаролар кўпроқ фаол бўлгани таъкидланган.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш