Хато фикрлашдан қачон қутуламиз?

 

Бегзод ҲОШИМОВ,

иқтисодчи:

— Биламиз, кўпчилик учун ялпи ички маҳсулот рақами — қизиқ эмас, ортиқча абстракт ёки тушунарсиз кўринади. Лекин ўқитувчиларнинг ойликлари, мактабдаги шароитлар ёки катта бир стадион эса жуда кўзга кўринади. Шунинг учун ҳам шартли ҳокимлар доим катта-катта қурилишлар қилишади, болалар учун байрам қилишади ва ҳоказо. Сабаби оддий — уни кўрсатиш мумкин. Журналистлар келиб кўради, расмга олади, телевизорда янги бино ҳақида репортаж берса бўлади, хуллас кўринади.

Лекин иқтисодий ривожланиш ёки таназзул дарров кўринмайди. Aгар шартли ҳоким, одамларнинг мулкларини бузиш натижасида ҳуқуқий муҳитни ёмонлаштириб, 500 миллионлик потенциал иқтисодий маблағни йўқ қилиб юборса – ҳеч нарса кўринмайди. Лекин ўша ҳоким халқ пулини сарф қилиб, 40 минг долларга етимхонанинг томини янгилаб берса – жуда кўринади.

... Агар биз иқтисодиётимизни ривожлантирмасак, концерт ва тадбирлар қилиб туришимизга пулимиз етади, лекин болаларимизнинг ҳаммаси нормал мактабларда таҳсил олишига етмайди.

Хоҳлаймизми, хоҳламаймиз, агар болаларимиз яхши шароитда ўқишини истасак, қариларимиз чиройли шифохоналарда даволанишини истасак, жуда тушунарсиз ва кўзга бир қарашда кўринмайдиган нарсалар, масалан, ялпи ички маҳсулотга эътибор беришга мажбурмиз.

 

«Ўзбекистон овози», 30.11.2022, №48

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш