ВИДЕОМУЛОҚОТДА МУЛОҲАЗА, МУНОЗАРА, МУҲОКАМА

Партия дастури ва Сайловолди дастури электорат манфаатини ҳимоя қилишда муҳим дастуриламалдир

Ўзбекистон Халқ демократик партияси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ўз электорати манфаатини ҳимоя қилиш бўйича доим ўзининг аниқ мақсадларига эга бўлиб келган. Партиянинг янги дастури ва Сайловолди дастурини ишлаб чиқишда ҳам мамлакатни аҳоли турмуш даражаси юқори бўлган демократик давлатлар қаторига қўшиш вазифаларидан келиб чиқиб белгиланди.

Жорий йилнинг 9 июл куни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган навбатдаги видеомулоқотда “Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Дастури ва Сайловолди дастурини ишлаб чиқиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда ўтган сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси” кенг муҳокама этилди.

← Рўйхатга қайтиш