Номзод Бахтиёр Абдуллаев сайловчилар билан учрашув ўтказди

 

Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 150-Шайхонтоҳур сайлов округидан кўрсатилган номзод Бахтиёр Абдуллаев “Юқори Себзор” маҳалласидаги сайловчилар билан Ўзбекистон Ислом академияси академик лицейи биносида учрашди.

Урашувда номзод сайловчиларга ўзининг сайловолди дастуридаги асосий устувор вазифалар ҳақида гапириб берди. Хусусан, аҳоли турмуш даражасини янда ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар, стипендиялар, нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларнинг энг кам даражасини белгилашда халқаро ҳамжамиятда умумқабул қилинган кўрсаткичлар, яъни яшаш минимуми ва истеъмол саватчаси ҳамда уларни қўллаш тартибини амалиётга киритиш, кундалик зарур маҳсулотлар, хизматлар, жумладан, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловларни аҳолининг реал даромадлари асосида белгилаш ҳақидаги таклифлар билан ўртоқлашди.

Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатламларига тиббий хизматлар кўрсатиш, дори-дармонлар, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамларни имтиёзли тақдим этишни янда такомиллаштириш, барча учун сифати кафолатланган таълим тизимини жорий этиш, давлат гранти асосидаги таълим ўринларини кенгайтириш, фуқароларни асосий ҳаётий эҳтиёжлари учун муносиб иш ҳақи тўланадиган барқарор иш ўринлари билан таъминлаш борасидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.

Учрашувда номзод Бахтиёр Абдуллаев сайловчиларнинг уй-жой коммунал ва таълим билан боғлиқ саволларига жавоб  берди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш