Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон тумани сайловчилари билан учрашди

 

Шу кунларда ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, 53-Янгиқўрғон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Улуғбек Иноятов Янгиқғрон тумани сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Нанай қишлоғидаги маданият ва аҳоли дам олиш масканида ўтказилган учрашув очиқ, ошкора ва самимий мулоқотларга бой бўлди.

Номзод, аввало, аҳолининг давлат ва жамият томонидан қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд қатламлари манфаатлари ҳимояси хусусида сўз юритар экан, ишга жойлашишда қийинчиликларга дуч келаётган аёллар, “Меҳрибонлик уйлари” битирувчилари ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламлар учун ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий кафолатларни ошириш ҳамда “Тенг иш учун - тенг иш ҳақи” тамойилига қатъий риоя этилиши долзарб масала эканини таъкидлади. Аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини доимий равишда такомиллаштириш масаласига тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида партя етакчиси сайловчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Сўзга чиққанлар Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастури, номзоднинг дастури бугунги ҳаётимизга тўла мос келишини таъкидлаб ўтишди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

← Рўйхатга қайтиш