Биз билан ўз муаммоингизга ечим топасиз

 

Облаёр Шарипов Халқ демократик партияси фаоли. У Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 89-Бўка сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган. Шу кунларда номзод иштирокида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, унинг ишончли вакили Д.Комилова ҳам номзод дастури, партиямиз ғоялари тарғиботини халққа етказиш учун бор имкониятини ишга солган. Бугун “Култепа” МФЙ ишончли вакил иштирокида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Унда 44-Кориз сайлов округидан вилоят Кенгашига кўсатилган номзод Темур Азаматов, 26-Гултепа сайлов округидан номзоди туман депуталигига номзод Бахтиёр Азимов ҳам аҳоли вакиллари билан учрашди.

Учрашувда ҳудуддаги мактабгача таълим муассасасини қайта қуриб битказиш масаласи кўтарилди. Ёш оналарнинг уйда ўтириб қолмаслиги учун уларнинг фарзандларини қараб турувчи муассасага эҳтиёж борлиги таъкидланди.

Шунингдек, ҳудудга мини стадион қуриш кераклиги ҳам айтиб ўтилди. Бу ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга жалб қилиш ҳамда қўшимча иш ўрни яратишга хизмат қилади, деди йиғилганлар. Муҳими, бўш турган ердан самарали фойдаланиш орқали қўшимча даромадга эга бўлиш мумкинлиги қайд этилди.

Фуқаролардан кўпчлиги жамоат транспорти масаласида қийинчиликларга дуч келаётганини билдирди. Култепа-Олмалиқ, Култепа-Пискент йўналиши учун автобус қатновини йўлга қўйиш масаласида мурожаат бўлди. Номзодлар ўз дастурларида ҳамда партия келгуси фаолиятида мана шу масалаларга эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ бўлишини айтишди.

“Обод қишлоқ” Дастури бўйича ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилмагани эътирозларга сабаб бўлди. Хусусан, “Култепа” МФЙга кириш йўлини “Наврўз”, “Гулшан”, “Бахт-2” кўчалари тўлиқ асфальтланмагани, ёшлар учун иш ўринлари яратиш зарурлигига алоҳида урғу берилди.

Фуқароларнинг саволларига ҳамда мурожаатларига партия дастурида асосида жавоб берилди. ХДП сайловолди платформасида илгари сурилган ташаббуслар кўтарилаётган муаммоларнинг ечими билан ҳамоҳанг экани таъкидланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш