Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши шаҳар кенгашида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловини ўтказишда партия номзодларининг кузатувчи ва ваколатли вакиллари учун ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сайловининг жаҳон тажрибасига мос, демократик ўтишида, унга тайёргарлик кўриш ва овоз беришда, натижасини аниқлашда, сайловда иштирок этган номзодлар ҳуқуқи ва имкониятини бир хилда таъминлашда, бир сўз билан айтганда, сайловларнинг қонун асосида ўтишида кузатувчилар ва ваколатли вакилларининг роли ҳақида айтиб ўтилди.
Семинарда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши шаҳар кенгаши раиси Р.Муртазаев , Қарши шаҳридаги “Дарвозатутак” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Х.Панаева, Қарши шаҳар 40-ўрта таълим мактаби директори А.Рўзиев, Қарши шаҳар 4-ўрта таълим мактаби директори Ҳ.Ражабова ва партия фаоллари сўзга чиқиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
ЎзХДП Қашқадарё вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.