Нотўғри маълумотлар акс этган тарғибот воситаси ҳақида
Интернет ва ижтимоий тармоқларда ЎзХДПдан халқ депутатлари Шовот туман Кенгашига 28-сайлов округидан номзод Ваисов Зокиржон Давлетбоевич ҳақида нотўғри маълумотлар акс этган тарғибот воситаси (постер) сурати тарқалган эди. Ушбу ҳолат атрофлича ўрганилди ва қуйидагиларни маълум қиламиз.
Нотўғри маълумотлар акс этган тарғибот воситаси (постер) намуна нусхалардан бўлган, сайловчилар орасида тарқатилмаган. Хатолик тузатилиб, номзоднинг тарғибот воситалари қайтадан чоп этилган.
Юзага келган англашилмовчилик ва ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, сайлов жараёнларини диққат билан кузатиб бораётган юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.
Мўътабархон СУЛТАНОВА,
ЎзХДП Хоразм вилоят кенгаши сектор мудири