Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар ўзгача услубда тарғибот олиб боришмоқда

 

Куни кеча «Халқлар дўстлиги» санъат саройида 42-Мевазор сайлов округидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Исраил Гулямовнинг сайловолди ташвиқоти бўлиб ўтди. Унда 4 минг нафардан ортиқ сайловчилар иштирок этди.

— Номзоднинг бундай ташвиқот қилишни кутмагандим, рости, — деди Зухра Гафурова. — Тадбир давомида маданий ҳордиқ олдик. 42-Мевазор сайлов округидан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод Исраил Гулямовнинг сайловолди дастури билан ҳам танишдик. Унинг бошланғич синф ўқувчилари учун нонушта ташкил этиш таклифи барчамизга ёқди. Шу билан бирга эҳтиёжманд оила фарзандлари учун имтиёзли таълим кредитлари ажратиш ғояси ҳам бизга маъқул. 22 декабрь куни ўзим муносиб, деб билган номзодга овоз бераман. Сизларни ҳам Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақираман.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш