Кузатувчи ва ваколатли вакиллардан зийраклик талаб этилади

Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар қенгаши томонидан парламент ҳамда маҳаллий Кенгашларига тузилган сайлов округларига қўйилган кузатувчи ва ваколатли вакиллар билан ўқув семенари бўлиб ўтди.

Семинарда кузатувчи, ваколатли вакилларининг хуқуқлари тўғрисида тегишли тавсиялар берилди. Хусусан, депутатлик сайловининг демократик тамойиллар мос равишда ўтиши муҳим масала экани таъкидланди. Сайловга тайёрагрли кўриш, овоз бериш ҳамда уларни ҳисоблаш билан боғлиқ жараёнда шаффофлик, холисликка амал қилиниши зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, номзодлар ҳуқуқи ва имкониятини бир хилда таъминлаш, барча учун тенг имконият ва шароит яратиш билан боғлиқ мавзуларда сўз борди. Муҳими, сайлов қонун талабларига тўлақонли жавоб берган тарзда ўтишида кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг алоҳида ўрни борлиги тушунтирилди.

Семинарда аввалги сайловларда иштирок этоган, тажрибага эга партия фаоллари, мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Иштирокчилар мавзуга алоқадар саволларига атрофлича жаоб олишди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш