Кузатувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий-ҳуқуқий билими юқори бўлиши керак

Сайлов жараёнида партия номзодларининг кузатувчи ва ваколатли вакиллари зиммасига янада катта масъулият ҳисси туради. Боиси, сайловнинг демократик руҳда ўтиши, унга тайёргарлик кўриш ва овоз беришда, натижасини аниқлашда ҳамда сайлов иштирок этган номзодлар ҳуқуқи ва имкониятини бир хил таъминлашда уларнинг роли катта. Демак, сайловларда кузтаувчи ва ваколатли вакилларнинг сиёсий-ҳуқуқи билими юқори бўлиши, улар ҳуқуқ ва мажбуриятларини чуқур англаб олиши керак.и

Янгийўл тумани ва шаҳридаги  партиямиз номзодларининг кузатувчи ва ваколатли вакиллари учун ташкил этилган ўқув семинарда шу ҳақида атрофлича сўз борди.

ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Меҳрож Дархонов кузтаувчи ва ваколатли вакиллар сайлов куни янада фаол бўлиши, партия манфаатларини ҳимоя қилиши кераклигини алоҳида уқтириб ўтди. Уларнинг вазифалари хусусида атрофлича маълумот берди.

 

ЎзХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш