Ҳаётий ташаббусларига эга партия сайловлар шундай эътироф этмоқда

28-Келовчи сайлов округидан номзод Бўсин Холбоев ҳамда 29-Мўғил сайлов округидан Саврон Мирзаевнинг Пискент туманидаги Гулистон МФЙ сайловчилари билан учрашуви жонли мулоқот асосида кечди.

Йиғилганлар номзодларнинг сайловолди дастури билан танишар экан ундаги ҳаётий ташаббусларни қўллаб-қувватлашди. Халқ манфаатлари, ижтимоий заиф қатлам ҳуқуқларининг ҳимоясига уйғун бўлган ғоялардан мамнун бўлишди. Шу билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам жавоб олишди.

Тумандаги 19-сон умумий ўтра таълим мактабида эса Олий Мажлис депутатлигига 89-Бўка сайлов округидан номзод Обалёр Шарипов ҳамда 44-Кориз сайлов округидан вилоят Кенгашига номзод Темур Азаматовнинг ишончли вакили Д.Комилова, 20-Дўнгқўрғон округидан туман Кенгаши депутатлигига номзод Саодат Сандибоева ҳам сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Дастлаб, йиғилганларга номзодлар ҳамда уларнинг дастурлари ҳақида маълумотлар берилди. Аҳолининг сайловга оид фикрлари тингланди.

Таъкидландики, ижтимоий ҳимоя масаласи устувор саналган жамиятда тенглик, бирдамлик кайфияти ҳукм суради. Одамлар ўзаро тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлса, ўзини бахтиёр ҳис қилади. Муҳими эса барча учун мақбул шароит ривжланиш, юксаклик сари илдам ҳаракатлар омилидир, дейишди иштирокчилар.

Халқ демократик партиясининг дастури кўп жиҳатдан одамларнинг қалбига яқин экани, жамиятдаги энг кичик масаладан тортиб, йирик устувор вазифалар ўрин олгани эътироф этилди.

Шундай бўлсада, аҳолидан айрим масалаларда ижобий ечим зарурлиги таъкидланди. Хусусан, ҳудудда 5 мингдан ортиқ аҳоли бўлишига қарамай, мактабгача таълим муассасаси йўқлигига эътироз билдирилди. Болаларнинг кўпчилиги қаровсиз қолаётгани, боғчаларга қамраб олишдаги муаммолар ўртага ташланди.

Шунингдек, йигит-қизлар учун касб-ҳунар ўргатадиган ўқув маркази очилса, мақсадга мувофиқ бўларди, дейилди. Кимдир йўллар асфальтланмагани ҳақида гапирса, яна бошқа фуқаро ҚВПни қайта тиклаш лозимлигини қайд этди. Инсон саломатлиги нозик масала экани, ҚОП ҳудуд аҳолиси учун узоқлик қилаётгани ва қийинчиликларга сабаб бўлаётгани ҳақидаги фикрларни кўпчилик маъқуллади.

Одамларнинг мурожаатлари албатта инобатга олиниши, партия фаоллари ҳамда мутасаддилар масалани атрофлича ўрганиб, ижобий натижага эришиши таъкидланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

← Рўйхатга қайтиш