Халқ демократик партиясининг устувор ғояларидан бири ижтимоий ҳимоядир. Партия шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, партия ижтимоий демократия ғояси билан жамиятда аҳолининг ижтимоий ҳимояси сўзсиз таъминланишига ишонади. Бу ғоя партия дастурий мақсадларида, депутатликка номзодларнинг Сайловолди дастурида ўз аксини топган.
Хўш, Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Самарқанд вилоятидан кўрсатилган номзодлари қайси ижтимоий масалаларни кўтариб чиқмоқда?
Улуғбек Камолов, Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодиёт, Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 56-Регистон сайлов округидан номзод:
– Ижтимоий муҳофаза муҳтож кишилар ва оилаларни аниқлашда муаммоли ҳолатлар жуда кўп. Депутатлар мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун турли ташкилотлар, ваколатли идораларга мурожаат этганда, асосан бир масалага дуч келади. У ҳам бўлса, тегишли меъёрий ҳужжатларда оиланинг кам таъминланганлигини аниқловчи мезонлар аниқ белгиланмаган. Натижада давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳар доим ҳам ўз манзилига, ҳақиқатда муҳтож кишиларга етиб бормаётгани кузатилмоқда. Бундан эса партиямиз ҳимоя қилиши керак бўлган қатлам азият чекяпти. Шу боис партиямиз ижтимоий муҳофазага муҳтожликни белгилаш мезонларини қонунчиликда содда ва тушунарли тарзда акс эттириш учун қатъий ҳаракат қилади.
Дилфуза Якубжанова математик, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ахборот таьлим технологиялари кафедраси мудири, 57-Сўғдиёна сайлов округидан номзод:
– Очиғини айтганда, жамиятимизда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳолини, ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, таълим олиш, соғлиқни сақлаш имкониятларидан фойдаланишида айрим камчиликлар бор. Бизнинг мақсадимиз ижтимоий адолатни тўла тиклашга эришидан иборат.
Шу мақсадда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган нодавлат таълим муассасаларида фақат ўзига тўқ оилалар фарзандлари ўқий олишига йўл қўймаслик мақсадида ушбу таълим муассасаларидаги тўлов-контрактнинг ижтимоий мақбул миқдорини қонунчиликда белгилаб қўйиш таклифини илгари суряпмиз.
Дилором Турдалиева, шифокор, “SOLE VITA” масъулияти чекланган жамияти директори, 58-Оқдарё сайлов округидан номзод:
– Биз яқин орада барча аҳоли қатламларига мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча таълим муассасаларида сифатли мактабгача, ўрта, олий таълим, хусусан, касбий таълим олишлари ва малакасини оширишлари учун тенг имкониятлар яратишга эришмоқчимиз.
Бундан ташқари, партиямиз мактаб ўқувчиларига жамоат транспортида бепул юриш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда барча мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларида ўқувчилар ва тарбияланувчиларни баланслашган соғлом озиқ-овқатлар билан кафолатли таъминлаш ташаббуси билан чиқади.
Нодира Мирзаева, шифокор, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг амбулатор-поликлиника хизмати бўйича ўринбосари, 59-Булунғур сайлов округидан номзод:
– Ҳаммамиз яхши биламиз, кишиларнинг яхши яшаши ва муносиб турмуш шароитига эга бўлишида коммунал соҳа ривожи муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биз бу йўналишга ҳам алоҳида эътибор қаратдик. Жойларда коммунал хизматлар бўйича асоссиз ҳисобланган қарздорликни аниқлаш, истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш устидан депутатлик ва жамоатчилик назоратини олиб боришни янада фаоллаштиришни мақсад қилдик. Қисқа қилиб айтганда, биз уй-жой ва коммунал хизматларининг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш тарафдоримиз!
Улуғбек Вафаев, иқтисодчи, молиячи, ҳуқуқшунос, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, 60-Пайариқ сайлов округидан номзод:
– Партия шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Шундан келиб чиқиб, биз фуқаролар учун меҳнат қилиш, дам олиш, ҳар йилги ҳақи тўланадиган таътилга чиқиш, ишсиз бўлиб қолган тақдирда ижтимоий муҳофазага бўлган конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, инсоннинг ҳаёт таъминоти учун зарур бўлган иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг кафолатланган энг кам миқдорини жорий этиш каби ижтимоий тенглик ва адолат ғояларини қонун чиқарувчи органдаги вакиллари орқали илгари суришда давом этамиз.
Дилмурод Исматов, журналист, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси директори ўринбосари, 61-Қўшработ сайлов округидан номзод:
– Биз, вақтинчалик, бир марталик иш билан таъминлаш бюроси фаолиятини ташкиллаштириш, жумладан, ушбу меҳнатда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлашда керакли тартибни жорий этишга ҳам эришамиз.
Депутатлик ва жамоатчилик назорати тарзида “мардикор бозорлари”ни ўрганиб чиқиш ва шу аснода фуқароларни вақтинча бир марталик иш билан таъминлашга оди ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар нега иш бермаётганининг сабабларини аниқлашни мақсад қилганмиз.
Бахром Назаров, муҳандис-қурувчи, Самарқанд вилояти Қурилиш бош бошқармаси бошлиғи, 62-Иштихон сайлов округидан номзод:
– Ҳар бир мониторинг натижаларига кўра, тегишли қарорлар қабул қилиниши зарур. Бунда, одамлар ижтимоий муаммоларини холис ва адолатли ҳал этишда партия ёрдам беришини билиши керак. Бу ҳолатда мазкур масалалар бўйича “учинчи томонга” мурожаат қилишга зарурият қолмайди. Ўз навбатида, партия маҳаллий кенгашлари ҳузуридаги жамоатчилик қабулхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва партия гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашни режалаштирган.
Сафар Остонов, журналист, “Ўзбекистон овози” газетаси бош муҳаррири, 63-Каттақўрғон сайлов округидан номзод:
– Очиғини айтганда, жамиятимизда ижтимоий адолатни таъминлаш, аҳолини, ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, таълим олиш имкониятларидан фойдаланишида айрим камчиликлар бор. Бизнинг мақсадимиз ижтимоий адолатни тўла тиклашга эришидан иборат. Масалан, биз кам таъминланган оилалардан чиққан иқтидорли болаларнинг нодавлат мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида таҳсил олишини таъминлаш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган нодавлат таълим муассасаларида фақат ўзига тўқ оилалар фарзандлари ўқий олишига йўл қўймаслик мақсадида ушбу таълим муассасаларидаги тўлов-контрактнинг ижтимоий мақбул миқдорини қонунчиликда белгилаб қўйишни таклиф этяпмиз.
Феруза Рахимова, педагог, Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, 64-Нарпай сайлов округидан номзод:
– Ўзбекистон ХДП жамият ҳаётининг барча соҳасида ижтимоий тенглик тамойилларига таянган ҳолда, ислоҳотларнинг мазкур босқичида кам таъминланган оилаларнинг истеъдодли ва қобилиятли фарзандларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хусусан, ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш учун етарли имкониятлар мавжуд, деб ҳисоблайди. Шу мақсадда бола қобилиятини эрта аниқлаш ва уларнинг баркамол ривожланишига йўналтирилган самарали процессуал механизмларни яратиш, кам таъминланган оилаларнинг истеъдодли ва қобилиятли фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун давлат грантлари тизимини яратиш керак, деб ҳисоблаймиз.
Шербек Буранов, банк иши, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки Самарқанд вилояти филиали бошқарувчиси ўринбосари, 65-Зиёвуддин сайлов округидан номзод:
– Партиямиз мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, мазкур ҳолат ички бозорда тақчиллик келтириб чиқармаслиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини ошириб юбормаслиги лозим, деб ҳисоблайди. Ана шу мақсадда истеъмол бозорининг тегишли сегментлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади ва унинг якунлари бўйича халқ депутатлари Кенгашларида ўз гуруҳлари орқали мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича таклифлар киритишни режалаштирдик.
Зебинисо Рахманова, биолог-зоолог, Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси, 66-Нуробод сайлов округидан номзод:
– Биз ҳар бир инсоннинг ҳаётий эҳтиёжлари кафолатли таъминланиши тарафдоримиз! Аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун ижтимоий аҳамиятга эга товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотадиган дўконлар ташкил этишни ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда шундай савдо тармоқларини ривожлантиришга доир илғор хорижий тажрибани ўрганиш, олинган натижалар асосида хориж тажрибасини Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ таклифларни тайёрлашни мақсад қилганмиз.
Алишер Каршиев, шифокор, “Абу Али ибн Сино” санаторияси МЧЖ директори, 67-Пастдарғом сайлов округидан номзод:
– Аҳолининг кам таъминланган қатлами, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва яшаш шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қурилаётган арзон уй-жойлар сонини кўпайтириш керак. Шунингдек, ушбу соҳада имтиёзли ипотека кредити ажратиш амалиётини такомиллаштириш зарур, деб ўйлайман.
Мавсума Мирвафоева, филолог, Тайлоқ тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи, 68-Самарқанд сайлов округидан номзод:
– Биз яқин орада барча аҳоли қатламларига мулкчилик шакли ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча таълим муассасаларида сифатли мактабгача, ўрта, олий таълим, хусусан, касбий таълим олишлари ва малакасини оширишлари учун тенг имкониятлар яратишга эришмоқчимиз.
Ногиронлиги бўлган болалар учун махсус адабиётлар, жумладан, овоз жўрлигидаги Брайль алифбоси асосида ҳам чоп этиш ва харид қилиш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва шу соҳада фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларига имтиёзлар тақдим этиш, ушбу мақсадлар учун харажатларни давлат бюджетидан молиялаштиришни таъминлаш керак, деган таклифни илгари суряпмиз.
Фотех Рахматов, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, 69-Тайлоқ сайлов округидан номзод:
– Партиямиз ўқитувчилар ва шифокорларнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлашга катта эътибор қаратади.Ана шу мақсадда бизнинг парламент фракциямиз соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаси ходимларининг шаъни, қадр-қиммати, обрўйи ва хавфсизлигини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган меъёрларни қонуний жиҳатдан мустаҳкамлашга эришади.
Биз, шунингдек, юқори малакали тажрибали мутахассисларни чекка ва олис қишлоқ аҳоли пунктларидаги тиббиёт ва таълим муассасаларига ишга жалб этиш мақсадида имтиёзлар ва рағбатлар тизимини жорий этишга ҳам интиламиз.
Гулшода Нуриддинова, тарихчи, Ургут туманидаги 28-мактаб директори, 70-Ургут сайлов округидант номзод:
– Ўзбекистон Халқ демократик партияси ижтимоий аҳамиятга молик товар ва хизматлар нархлари ва тарифлари норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлардан ошиб кетмаслиги учун ушбу нархларни шакллантириш устидан қатъий давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш тарафдори. Шу мақсадда муҳим ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларнинг нархлари ҳамда рўйхатини белгилаш давлат томонидан тартибга солинишини қонуний жиҳатдан мустаҳкамлаши керак, деб ўйлаймиз.
Тохира Тулаева, акушер-гинеколог, Ургут туман тиббиёт бирлашмаси гинекология бўлими мудири, 71-Қоратепа сайлов округидан номзод:
– Партиямиз ғояларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг реал даромади ва бандлигини изчил амалга ошириш орқали фаол ижтимоий ҳимоя, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва соғлиғини муҳофаза қилиш йўналишидаги давлат тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳоли яшаш шароитлари яхшиланишини таъминловчи арзон уй-жойлар қурилиши, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш каби йўналишларда фаол иштирок этишни режалаштирдим.
Ҳурматли сайловчилар! Сизларни сайловда Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беришга чақирамиз!
ЎзХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.