Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Сурхондарё вилоятидан кўрсатилган такрорий овоз беришларда иштирок этувчи номзод

Ойбарчин Абдуллаева, педагог, Олтинсой тумани мактабгача таълим бўлими мудири, 83-Олтинсой сайлов округидан номзод:

– 2 ёшдан ҳам болаларни боғчага қамраб олиш мумкин. Бунинг учун ота-оналар фақатгина нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаларига мурожаат қилиши талаб этилади. Уларда эса нарх-наво жуда қиммат. Улардан фақатгина даромади юқори бўлган оилалар фойдаланиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, бепул ва имтиёзли тўловлар асосида фаолият кўрсатадиган давлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва келгусида 6 ёшдаги болаларни мажбурий  мактабгача таълим  ва тарбия  билан тўла қамраб олиш, мактабгача таълим муассасаларида 3 ёшдан кичик болалар учун махсус тарбия гуруҳларини ташкил этиш таклифини илгари сурдик.

 

Халқ демократик партияси номзодларига овоз беринг!

← Рўйхатга қайтиш